“Ёшлик баҳори” ёшлар фестивали

    06 апрель, 2018 112 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2018 йил 5 апрель куни 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати билан Вилоят маданият бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан “Ёшлик баҳори” ёшлар фестивали ҳамда фестивалнинг якуний тақдирлаш маросимига бағишланган галаконцерт ташкил этилди.

        Жиззах гарнизони ҳарбий оркестри ҳамда иқтидорли ёшлар иштирокида ўтказилган фестивал доирасида 5 та йўналишда “Энг яхши театр студияси”, “Мусаввир нигоҳида”, “New innovation” кўргазмаси, “Энг яхши мобил видеоролик” танлови, “Best project” тақдимотлари ўтказилди. 

        “Ёшлик баҳори” ёшлар фестивали доирасидаги танловлар Жиззах санъат коллежи, Жиззах Педагогика коллежи, Жиззах иқтисодиёт коллежларида ўтказиди. Фестивалда     вилоятимизнинг барча шаҳар ва туман таълим муассасалари ўқувчилари ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этишди.

       “Ёшлик баҳори” ёшлар фестивалининг якуний тантанали тақдирлаш маросими Шароф Рашидов миллий боғида бўлиб ўтди ҳамда фестивал доирасида ўтказилган танловларда юқори натижаларга эришган ёшларга ҳамкор ташкилотлар томонидан тайёрланган махсус диплом ва эсталик совғалари топширилди. Фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимида вилоят маданият бошқармаси, Вилоят академик ва халқ баддий жамоалари дирекцияси, Жиззах санъат коллежи, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси вилоят бўлимлари томонидан тайёрланган гала-концерт намойиш этилди.

                 

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать