Мактаб низоми

    06 апрель 2018, Пятница
    61

    Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 23-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби низоми

     

     

    1-боб. Мактаб ҳақида умумий маълумот.

     

    • Тошкент вилояти Ангрен шаҳар 23-сонли болалар мусика ва санъат мактаби, қисқартирилган номи: 23-сон БМСМ
    • Жойлашган ери: Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Янгиобод-2, 10-даҳа;
    • Сиғими: II-тип, 150 нафар ўқувчига мўлжалланган;
    • Мулкчилик шакли: бюджет ташкилоти;
    • Реквизитлари: ИНН-206258959, ОКОНХ-92310, ОКПО-20824542, Ангрен ғазначилик бўлинмаси х/р 23426000404632029141,  Шх/р(бюджет)100022860274077096600056002,    Шх/р (махсус) 400622860274077950100056003;
    • Телефон: (370) 664-07-02, 664-07-03;
    • Факс: (370) 664-07-02;
    • Электрон почта манзили: 23bmsm@mail.ru;
    • Почта индекси: 110209;
    • Муассис – Тошкент вилояти Хокимлиги

     

    2-боб. Умумий қоидалар

     

    1. 23-Болалар мусиқа ва санъат мактаблари (кейинги ўринларда - муассаса деб юритилади) мактабдан ташқари таълим муаccаcаcи ҳисобланиб, унинг асосий фаолияти униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш ва маданий савиясини юксалтириш, ўқувчиларнинг миллий ва жаҳон мусиқалари, тасвирий санъатининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.

     

    1. Муассаса ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига ва бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.

     

    1. Муассаса давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ўз уставига, мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисоб варақаларига, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга ва бланкаларга эга бўлади.

     

    3-боб. Мактабнинг мақсад ва вазифалари

     

    1. Муассасанинг мақсади ёш авлодининг мусиқа ва санъат турларига қизиқиши ва қобилиятини ривожлантириш, ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳалқимиз анъаналарига ва миллий қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялаш маънавий ва маърифий савиясини ҳар томонлама оширишдан иборат.

     

    1. Муассасанинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

             ўқувчиларнинг маънавий ва эстетик ривожланиши учун кенг имкониятлар яратиш;

             ўқувчиларнинг истеъдодини ҳар томонлама камол топтириш, маданий савиясини юксалтириш;

             ўқувчиларни миллий ва жаҳон мусиқаси, тасвирий санъатнинг юксак намуналаридан ва ўзбек халқининг мумтоз мусиқа мероси дурдоналаридан баҳраманд бўлиши учун зарур шароитлар яратиш;

             миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни узвий бирлаштириш асосида ўқувчиларда юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш;

             ўқувчиларга умумий мусиқа, хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат йўналишлари бўйича билимларнинг бошланғич асосларини ўргатиш орқали уларни мусиқа ва санъат оламига жалб этиш;

             иқтидорли ўқувчиларни мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқишини давом эттириш учун тайёрлаш.

     

    1. Муассаса ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга йўналтирилган мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, театр санъати, тасвирий ва  амалий санъат) йўналишларида (кейинги ўринларда таълим йўналишлари деб аталади) фаолиятини амалга оширади.

     

    1. Муассасада ўқувчиларга таълим бериш якка тартибда ёки бир ҳил ёшдаги ва турли ёшдаги болалар гуруҳларида уларнинг қизиқишларига кўра бир ёхуд бир нечта таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.

     

    1. Муассасада ўқув-тарбиявий ишлар Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (бундан буён матнда вазирлик деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган ўқув режалари ва ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.

      

    1. Муассасада ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш учун мактаб директорининг буйруғи асосида таълим йўналишлари бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.

     

    1. Муассасанинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

             муассаса ходимлари ва ўқувчилардан унинг устави ва ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этилишини талаб қилиш;

             янги педагогика технологиялари асосида таълим ва тарбиянинг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган шакли, воситалари ва усулларини қўллаш;

             муассасанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, таълим мазмуни ва самарадорлигини такомиллаштириш бўйича халқ таълими бошқарув органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклиф киритиш;

             ўз фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида қонунчиликка мувофиқ тарзда кўчар ва кўчмас мулкларни ижарага олиш;

             молиялаштиришнинг қонун ҳужжаларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни  жалб қилиш.

             муассаса қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

     

    1. Қуйидагилар мактабнинг мажбуриятлари ҳисобланади:

             халқ таълими бошқарув органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, буйруқлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлари ижросини таъминлаш, топшириқ ва кўрсатмаларини бажариш;

             маънавий етук, фидоий, иқтидорли, ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни шакллантириш;

             ўз уставида белгиланган вазифаларни бажариш;

             йўналишлар бўйича тасдиқланган ўқув дастурлари асосида мактабнинг йиллик ўқув режасини, дарс ва машғулотлар жадвалини ишлаб чиқиш;

             мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва ўқув дастулари асосида таълим тарбия жараёнини ташкил этиш;

    таълим тарбия жараёнини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техника ёнғин ҳавфизлиги қоидаларига мувофиқ ташкил этиш;

    ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб этиш мақсадида тарғибот- ташвиқот ишларини олиб бориш;  

    ходимлар ва ўқувчилар томонидан ўз вазифаларини бажариш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш;

    мактаб ҳодимларини  қайта тайёрлаш ва уларни малакасини оширишини ташкил  этиш;

    мактабнинг моддий техник базаси сақланиши ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаш;

    мактабнинг моддий техника таъминотини ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;

    ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларни ўрнини босувчи шахслар (бундан буён ота оналар деб юритилади) билан шартномалар тузиш;

    амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ички меҳнат тартиби қоидаларини ўрнатиш;

    йўналишлар бўйича ўқувчилар, ўқитувчилар ва бошқа мутахассисларнинг туман (шаҳар) вилоят, республика ва халқаро кўрик танловлари, фестиваллари, устоз сабоқлари ҳамда бошқа мусиқа ва санъат тадбирларида иштирок этишларини таъминлаш. 

    мактаб зиммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

                                         4-боб Таълим олувчилар

     

    1. Мактаб раҳбарияти ҳар йили июнь-август ойларида ўқишга қабул қилиш ишларини ташкил этади.

             Ўқувчилар мактабга вазирлик томонидан белгиланадиган қабул квоталари доирасида ўқишга қабул қилинади.

             Қабул квоталар болалар мусиқа ва санъати мактабининг қуввати, моддий техника базаси, кадрлар билан таъминланганлик даражаси таълим йўналиши бўйича талаб эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда шакллантирилади.

     

    1. Мактабда қабул синовлари ўтказиш учун директорнинг буйруғи билан беш кишидан иборат таркибда қабул комиссияси тузилади.

     

    1. Қабул комиссияси таркибига мактаб директори, директорининг ўқув-маърифий ишлари бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Мактабни қабул комиссиясининг раиси ҳисобланади.

     

    1. Мактабга ўқишга кириш учун ўқувчининг ота-оналари ҳар йили 1 август-25 август мобайнида қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

    а) таълим йўналиши (йўналишлари) кўрсатилган ариза;

    б) ўқувчининг туғилганлиги ҳақида гувоҳномаси нусхаси;

    в) ўқувчига белгиланган шаклда берилган тиббий маълумотнома;

    г) 3х4 ўлчамли 2 та  фотосурат.

     

     

    1. Қабул синовлари ҳар йили 31 августгача ўқувчининг ижодий қобилиятини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

             Қабул синовлари қабул комиссияси ҳузурида ўтказилади. Қабул синовлари бир марта топширилади, қайта топширишга йўл қуйилмайди.

    1. Қабул комиссияси ўқувчининг ота-онасини аризасида кўрсатилган таълим йўналиши бўйича унинг қуйидаги ижодий қобилиятини қабул синовларида аниқлайди:

             мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва  зарбли чолғулар,  анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) йўналиши бўйича мусиқа ритмига мослашиши, қўшиқ айтиши, мусиқани эшитиши ва эслаб қолиши;

             санъат  йўналишлари:

             хореография бўйича жисмонан маъқуллиги (тана ва оёқларнинг эгилувчанлиги), ритмга мослашиши, мусиқани эшитиши;

             тасвирий ва амалий санъат мутахассислиги бўйича тасаввуридаги нарса буюм ёки манзарани чиза олиши;

             театр санъати мутахассислиги бўйича шеър ёки монологни ёддан ифодали ўқиши ва овоз ёки ҳаракатга нисбатан тақлид қила олиши.

     

    1. Болалар мусиқаси ва санъат мактабининг иккинчи ва ундан юқори синфларига қабул қилиши учун ўқувчилар мазкур уставининг 15-бандида назарда тутилган қабул синовларидан ташқари вазирлик томонидан тасдиқланган ўқув дастурлари бўйича тегишли синфдаги билим даражасида қуйиладиган талаблар асосида қуйидаги махсус фанлар бўйича ҳам қабул синовларини топширадилар:

             а) мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли  чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) йўналиши бўйича - мутахассислик ва сольфеджио фани;

             б) санъат йўналишлари бўйича:

    хореография-мумтоз рақс, партер фани;

    тасвирий ва амалий санъат-чизма тасвир, ранг тасвир, композиция фани;

    театр санъати – актёрлик маҳорати, саҳна нутқи, саҳна ҳаракати фани.

     

    1. Ўқувчининг синовдан ўтган ёки ўтмаганлиги қабул комиссияси аъзоларининг очиқ овоз бериши йўли билан аниқланади. Қабул комиссияси аъзоларининг кўпчилиги ижобий овоз берган тақдирда ўқувчи қабул синовидан ўтган ҳисобланади.

             Қабул комиссиясининг раиси барча аъзолардан сўнг овоз беради. Овозлар сони тенг бўлиб қолганда қабул комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

     

    1. Қабул комиссияси ўқувчини ўқишга қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилади. Қабул комиссиясининг ижобий қарорига асосан болалар мусиқа ва санъат мактаби директори ўқувчини ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқаради.

             Ўқувчиларни ўқув йили давомида ўқишга қабул қилишга йўл қўйилмайди, бошқа болалар мусиқа санъат мактабидан ўқиши кўчирилган ўқувчилар бундан мустасно.

     

    1. Ўқувчининг ота-онаси ўз ҳохишига кўра ўқув йили давомида ёки у тугагандан сўнг фарзандини ўқиётган болалар мусиқа ва санъат мактабидан бошқасига ўтказиш ҳуқуқига эга.

             Ўқувчилар ота-оналарининг аризаси асосида ўқиётган болалар мусиқа ва санъат мактабдан бошқасига таълим олаётган таълим йўналиши бўйича ўтказилади.

     

    1. Ўқиётган мактабдан бошқасига ўтказилган ўқувчилар томонидан ўқишни давом эттириш учун танланган мактабга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

    ўқиган жойидан маълумотнома;

    ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;

    якка тартибдаги иш режаси (мусиқа йўналишлари учун).

     

    1. Ўқувчини бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига ўтказиш болалар мусиқа ва санъат мактабидаги таълимнинг биринчи ва иккинчи йилида амалга оширилади.

             Юқори синфларда бир таълим йўналишидан бошқа таълим йўналишига ўтказишга йўл қўйилмайди.

     

    1. Бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказиш мактаб директорининг бўйруғи асосида беш кишидан иборат тартибда тузиладиган ўқувчиларнинг ўқишини бир таълим йўналишдан бошқасига кўчириш комиссиясининг (бундан буён матн кўчириш комиссияси деб юритилади) қарорига асосан амалга оширилади.

             Кўчириш комиссияси тартибига мактаб директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва педагог ходимлар киритилади. Директор кўчириш раиси ҳисобланади.

             Кўчириш комиссияси ўқув йили давомида фаолият юритади.

     

    1. Кўчириш комиссияси томонидан бир таълим йўналишидан бошқасига ўтказишда ўқувчининг мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган мазкур йўналиш бўйича давлат талабларининг минимал даражасини билиши ҳисобга олинади.

     

    1. Кўчириш комиссиясининг қарори ўқувчига дарҳол эълон қилинади. Кўчириш комиссиясининг қарори ижобий бўлган тақдирда, унга асосан директор ўқувчини танланган таълим йўналишига ўтказиш тўғрисида бўйруқ чиқаради.

     

    1. Мактабда ўқувчилар контингенти бир йилда бир марта сентябрь ойида тасдиқланади.

     

    1. Мактаб директори билан ўқишга қабул қилинган ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида ўқиш муддатига шартнома тузилади.

     

    1. Мактаб ўқувчиларнинг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

             мактабдан ташқари таълимга қўйилган давлат талаблари асосида иҳтиёрий равишда таълим олиш;

             қизиқишига кўра таълим йўналишини танлаш;

             бир нечта таълим йўналиши бўйича билим олиш;

             инсоний қадр-қимматини ҳурмат қилинишини талаб қилиш, виждон эркинлиги, ахборот эркинлиги, ўз қарашлари ва эътиқодини ифодалаш;

             мактабнинг ўқув ва иш фаолиятини такомиллаштиришга оид таклифлар бериш.

             мактаб ўқувчилари қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

     

    1. Мактаб ўқувчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

             мактабнинг ички тартиби қоидаларига риоя қилиш;

             мактабнинг моддий-техник базасидан самарали фойдаланиш ва уни асраб авайлаш;

             жамоатчилик ишларида фаол иштирок этиш;

             ўз ижодий қобилиятини ривожлантириш, билимларни мустақил эгаллаш кўникмасини ҳосил қилиш ва уни амалда қўллаш.

             мактаб ўқувчиларига қонун ҳужжатларига асосан бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    5-боб.  Ўқув–тарбиявий ва илмий услубий ишлар

     

    1. Таълим жараёнини мақсади болаларнинг ижодий салоҳиятини янада кенг очиб бериш, мусиқа ва санъатнинг бошқа турларини чуқурроқ тушуниши ҳамда уларга нисбатан меҳр-муҳаббат уйғотиш, мусиқа ва тасвирий санъат соҳаларида жаҳон буюк меросини ўрганиб билишлари учун шарт-шароитлар яратишдан иборат.

     

             32.Таълим жараёнининг асосий вазифалари қуйидагилардан ҳисобланади:

             ўқувчиларга таълим ва тарбия бериш учун ҳар томонлама ёндашувни таъминлаш;

             ўқувчиларга ўзларининг мактабдан ташқари таълим бўйича назарий ва амалий билимларини шакллантиришга ёрдам бериш;

             ҳар бир ўқувчининг билим даражаси ва ижодий имкониятларини аниқлаш ва ривожлантириш;

             ўқувчиларни ўқитиш ва тарбиялаш сифатини яхшилаш мақсадида ўқув-тарбия ва услубий ишларни такомиллаштириш;

             ўқувчилар ўз қизиқишлари бўйича касб – ҳунарнинг бошланғич сирларини эгаллашларида ота-оналарга кўмаклашиш;

             ўқувчиларнинг мустақил билим олишлари ва ижодий меҳнат қилишлари шарт-шароитлари яратиш;

             мактабдан ташқари таълим сифатини янада ошириш;

             мактабдан ташқари таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш.

     

    1. Мактаб Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазирининг 2015 йил 31 мартдаги 7-мх-сон буйруғи (рўйҳат рақами 2663, 2015 йил 9 апрель) билан тасдиқланган “Мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган давлат талаблари”ни амалга оширилишини таъминлайди.

     

    1. Мактабда ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш қўйидаги шаклларда амалга оширилади:

             ўқувчилар билан гуруҳ бўйича ва якка тартибда машғулотлар олиб бориш;

             ўқувчиларни мустақил иши;

             назорат дарслари;

             академик концертлар, техник синовлар;

             мустақил равишда ишланган ижодий маҳсулотлар кўргазмаси;

             кўрик-танлов, фестиваль, устоз сабоқлари;

             синфдан-синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари.

     

    1. Ўқувчиларнинг билими ва ижодий маҳорати қуйидаги тартибда баҳоланади: 5 (аъло), 4 (яхши), 3 (қониқарли), 2 (қониқарсиз).

     

    1. Якка тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар ҳар бир ўқувчига ўқув йили учун шахсий иш режаси, гуруҳли тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар тақвимий иш режаси тузадилар.

     

    1. Мактаб ишини ташкил этиш ва иш тартиби унинг ички меҳнат тартиби қоидасида белгиланади.

     

    1. Мактаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилади.

            

    1. 39. Мактабда мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада чолғу ижрочилиги, халқ чолғулари, дамли ва зарбли чолғулар, анъанавий чолғу ижрочилиги, анъанавий хонандалик, академик хонандалик, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, тасвирий санъат, амалий санъат, театр санъати) таълим йўналишлари мавжуд бўлиб, болаларни 1-синфга қабул қилиш ёши ва ўқиш муддатлари қуйидагича ифодаланади:

     

     

    Т/р

     

    Таълим йўналишлари

     

     

    Қабул ёши

     

    Ўқиш муддати

    Мусиқа йўналиши

    1.      

    Фортепиано

    6-9

    7 йил

    2.      

    Торли чолғулар

    6-9

    7 йил

    3.      

    Эстрада чолғу ижрочилиги;

    фортепиано, торли чолғулар;

    дамли ва зарбли чолғулар

    6-9

    6-11

    7 йил

    5 йил

    4.      

    Халқ чолғулари

    6-11

    5 йил

    5.      

    Дамли вва зарбли чолғулар

    6-11

    5 йил

    6.      

    Анъанавий чолғу ижрочилиги

    6-11

    5 йил

    7.      

    Анъанавий хонандалик

    6-11

    5 йил

    8.      

    Академик хонандалик

    6-11

    5 йил

    9.      

    Эстрада хонандалиги

    6-11

    5 йил

    Санъат йўналиши

    10. 

    Хореография

    6-11

    5 йил

    11. 

    Тасвирий санъат

    6-11

    5 йил

    12. 

    Амалий санъат

    6-11

    5 йил

    13. 

    Театр санъати

    6-11

    5 йил

     

    1. Ўқув йили мактабда 2 сентябрдан келгуси йилнинг 31 май кунига қадар давом этади ва тўртта чоракка бўлинади.
    2. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишда қуйидаги муддатларга амал қилинади:

    ўқув йилининг давомийлиги-34 ҳафта;

    ўқув ҳафтасининг давомийлиги-6 кун;

    дарс машғулотининг давомийлиги-45 дақиқа;

    дарс машғулотлари оралиғидаги танаффусининг давомийлиги-5 дақиқа.

    Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида байрам (ишланмайдиган) куни деб белгиланган кунларда дарс машғулотлари ўтказилмайди.

     

    Байрам (ишланмайдиган) кунларига тўғри келиб қолган дарс машғулотларнинг мавзулари ўқув дастурларини ихчамлаштирган ҳолда кейинги дарс машғулотларида ўтказилади.

     

    1. Ўқув йили давомидаги таътилларининг муддатлари қуйидагича белгиланади:

    Кузги таътил - 4 ноябрдан бошлаб 6 календар куни;

    Қишги таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календар куни;

    Баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календар куни;

    Ёзги таътил – 1 июндан (санъат йўналишлари ўқувчилар учун 16 июндан) бошлаб  2 сентябргача.

    Таътил охирги куни байрам (ишланмайдиган) кунга тўғри келиб қолган тақдирда дарс машғулотлари кейинги иш кунидан бошлаб давом эттирилади.

    Чораклар оралиғидаги таътиллар даврида мактабнинг педагог ходимлари томонидан машғулотларнинг ўзига хос ижодий дастурларини ишлаб чиқиш, ўзлаштириши паст бўлган ўқувчиларнинг билим савиясини таҳлил қилиш ва улар қўшимча ишлаш, уларга маслаҳатлар бериш ота-оналар ва ўқувчилар ўртасида мусиқа ва санъатнинг инсон маънавий ва маданий савиясини оширишдаги ўрнини тарғиб-ташвиқ қилиш мақсадида тадбирлар ташкил этиш, ўқувчилар учун шахсий ва тақвимий иш режалари тузиш каби ишлар амалга оширилади.

     

    1. Якка тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар ҳар бир ўқувчига ўқув йили учун шахсий иш режаси, гуруҳли тартибда ўқув машғулотларини олиб борадиган ўқитувчилар тақвимий иш режаси тузилади.

     

    1. Мактабда синфдан синфга ўтказиш ва битирув имтиҳонлари ҳар йили 10 май-31 май мобайнида ўтказилади.

     

    1. Мактаб битирувчиларига ўқишни тугатаётган йилининг июнь ойида ўқишни тугатганлиги тўғрисида қонун ҳужжатларида мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади.

     

    1. Мактабни тугатишига бир йил қолган ўқувчиларга ота-оналари аризасига ва мутахассислик ўқитувчининг тавсия хатига асосан педагогик кенгаш билан иқтидорли болаларнинг ёшини, умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олаётган синфини, ўқув режасининг бажарилишини инобатга олган ҳолда ўқиш муддати бир йил қисқартирилиши мумкин.

     

    1. Ўқувчилар мактабдан қўйидаги ҳолатларда четлаштирилиши мумкин:

    ўз хоҳишига биноан;

    ўқишнинг бошқа мактабга кўчирилиши муносабати билан;

    саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);

    академик ўзлаштира олмаганлиги (қарздорлиги) учун;

    ўқув интизомини ва ички тартиби қоидаларини бузганлиги учун;

    ўқиш учун белгиланган тўловнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўловдан озод этилган ўқувчилар бундан мустасно);

    ўқувчининг суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;

    вафот этганлиги сабабли.

     

    Директорнинг ўқувчини мактабдан четлаштириш тўғрисидаги буйруғига қуйидагилардан бири асос бўлади:

    ота-онанинг аризаси, педагогик кенгаш қарори, ўқувчининг билдиришномаси.

     

    1. Ота-оналарнинг аризаси асосида ўқувчига мактаб директорининг буйруғига мувофиқ бир йил муддатга академик таътил берилиши мумкин.

     

    1. Битирув имтиҳонларини топшира олмаган ўқувчиларга мактабда ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

     

    1. Мактаб ўқувчиларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларига кўра, уларнинг ижодий имкониятларини янада ривожлантиришга йўналтирилган мусиқа (фортепиано, торли чолғулар, эстрада хонандалиги) ва санъат (хореография, театр санъати, тасвирий ва амалий санъат) йўналишларида фаолиятини амалга оширади.

     

    1. Мактабда ўқувчиларга таълим бериш якка тартибда ёки бир хил ёшдаги ва турли ёшдаги болалар гуруҳларида уларнинг қизиқишларига кўра бир неча таълим йўналишлари буйича амалга оширилади.

     

    1. Мактабда таълим жараёни давлат тилида ва бошқа тилларда олиб борилади.

     

    6-боб. Таълим муассасасининг тузилиши

     

    1. Мактабнинг таркибий бўлинмаларини директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими, хўжалик бўлими ташкил этади

     

    1. Мактабда ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш учун директорнинг буйруғи асосида таълим йўналишлари бўйича бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.

     

    1. Мактаб директорининг ўқув-маърифий ишлари бўйича ўринбосари мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

    Мактаб директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари халқ таълими бошқарув органлари томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

     

    1. Мактаб директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

    ўқув-тарбиявий ишлар ва иш ҳужжатларининг мазмунини назорат қилиш;

    ўқув-услубий ва маънавий-маърифий ишларини ташкил қилиш;

    ўқитиш услубини таҳлил қилиш мақсадида ўқув машғулотларига кириш;

    педагог ходимларининг мактаб ички меҳнат тартиби қоидаларига риоя этишини назорат қилиш;

    ўқув-тарбиявий, услубий иш режалари, дарс жадвали, очиқ дарс режаси, синов имтиҳонлари, педагог ҳақида маълумотлар, ўқув машғулотлари тарификациясини тузиш ва тасдиқлаш учун мактаб директорига тақдим этиш;

    директор бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бажариб туриш;

    педагог ходимлар томонидан дарс жадвали, ўқув-услубий, тарбиявий ҳамда синфдан ташқари ишларнинг бажарилишини назорат қилиш;

    маънавий-ахлоқий тарбиявий ишларни ва ўқув жарёнини ташкил қилиш;

    ўқув-тарбиявий ишларнинг йиллик ва ойлик режаларини ишлаб чиқиш;

    кадрларни танлаш ҳамда уларни иш билан жой-жойига қўйишда иштирок этиш;

    педагог ходимларга методик ёрдам кўрсатиш, педагог ходимларнинг педагогик фаолиятини таҳлил қилиш;

    педагог ходимларнинг мусиқа ва санъат йўналишлари бўйича тақвимий иш режаларини тасдиқлаш, шунингдек якка тартибдаги ва гуруҳ машғулотлари жадвалини тузиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

    педагог ходимларнинг иш вақти ҳисобини олиб бориш, дарслар, имтиҳонлар жадвали ва бошқа ўқув-тарбиявий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

    ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва хулқининг мониторингини амалга ошириш;

    якка тартибдаги ва гуруҳ журналларининг белгиланган тартибда юритилишини таъминлаш, ўқув-тарбиявий ишлар аҳволи ва натижалари бўйича ҳисоботлар тузиш;

    ўқув йили давомида педагог ходимларнинг ўқув юкламаларидаги ўзгартиришларни мувофиқлаштириб бориш;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

     

    1. Мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари маъмурий-хўжалик фаолияти бўйича тажрибага эга бўлган, камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, мутахассислик бўйича икки йилдан кам бўлмаган иш стажи эга бўлган мутахассислардан тайинланади.

    Болалар  мусиқа ва санъат мактаби директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари ҳалқ таълими бошқарув органлари томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

     

    1. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосарининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

    хўжалик фаолиятини бошқариш, мактабнинг ўқув машғулотлари ўтказиш учун тайёр ҳолда сақланишини таъминлаш;

    мактаб маблағларидан мақсадли фойдаланиш тадбирларини ўз ваколати доирасида ишлаб чиқиш ҳамда улардан тўғри фойдаланишини таъминлаш;

    мактабнинг молиявий фаолият натижаларини таҳлил қилиш, шартнома мажбуриятларининг белгиланган муддатида тўлиқ бажарилишини таъминлаш, молиялаштиришнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган турли манбалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни шакллантириш ва улардан самарали фойдаланишини назорат қилиш;

    товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар тушумини тўлиқ ҳисобга олиш;

    болалар  мусиқа ва санъат мактабига қўшимча молиявий манбалар ва моддий маблағларни жалб этиш ҳамда ходимлар ва ўқувчилар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитларни таъминлаш чора тадбирларини амалга ошириш;

    мактабнинг  ўқув жиҳозлари, асбоб-ускуналари ва бошқа таълим воситаларининг сақланишини ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш;

    моддий-техника базасини ривожлантириш ишларини ташкиллаштириш, бино ва қўшимча объектларнинг техник ҳолати ва жиҳозланганлигини мунтазам равишда ўрганиб бориш;

    мактабга етказиб берилаётган жиҳозларни белгиланган тартибда қабул қилиш, жиҳозларнинг синф хоналари ва бошқа хоналар бўйича тўғри тақсимланишини амалга ошириш;

    куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида тегишли равишда кўмир, суюқ ёқилғи табиий газ ва электр энергиясига бўлган эҳтиёжларни  аниқлаш ва маълумотларни мактаб директорига тақдим этиш ҳамда қабул қилинган ёқилғиларнинг сифати ва сақланиши таъминлаш;

    мактабга бириктирилган ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалаш  ишларига раҳбарлик  қилиш, ўзига бўйсунувчи  тегишли бўлинма ҳамда техник хизмат кўрсатувчи ходимлар ишларини мувофиқлаштириш;

    санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;

     

    1. Мактаб кутубхоначиси ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотли, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган ва кутубхоначи лавозимида камида уч йиллик меҳнат стажига эга бўлган тажрибали мутахассислардан тайинланади.

    Мактаб кутубхоначиси директор томонидан лавозимга тайинланади ва озод этилади.

     

    1. Кутубхоначининг вазифаларини қуйидагилардан иборат:

    ахборот-кутубхона фондига ишлов бериш, каталоглар ва маълумот-библиография аппаратининг бошқа унсурларини  ташкил этиш ва ундан фойдаланиш;

    электрон маълумот базасини барпо этиш ҳамда ундан фойдаланиш, кутубхонадаги китоб фондини ҳисобга олиш ва электрон каталог, йиғма электрон каталогдан фойдаланган ҳолда ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни амалга ошириш;

    фойдаланувчиларга китоб бериш ва қабул қилишни амалга ошириш;

    фойдаланувчиларга библиографик  маълумот ва ахборотлар етказиб бериш;

    тавсия этиладиган адабиётлар рўйҳатини тузиш, адабиётларга оғзаки шарҳ тайёрлаш ва ўқувчиларга етказиш;

    кутубхона  фаолиятида илмий методлар ва илғор иш тажрибаларини қўллаш;

    кутубхоналарни янги асарлардан индивидуал ва жамоавий тарзда хабардор этиш;

    санитария-гигиена талабларига, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишни таъминлаш.

     

    1. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бўлими бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича бухгалтерия ҳисобини Ўзбекистон Республикасининг “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги” Қонунига ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил қилади, бухгалтерия ҳисобини юритишни белгиланган тартибда олиб боришга, мактабнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишини ҳамда тўлиқ ва аниқ юритилишини, молия-ҳужалик операцияларининг назорат қилиниши тартибини, ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, шунингдек бухгалтерия ҳўжаликларининг сақланишини таъминлаш ишларини амалга оширади.

     

    Мактабнинг бош бухгалтерия халқ таълими бошқарув органлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

                                         

    7-боб. Педагог ходимлар, ўқув-тарбиявий ходимлар

     

    1. Тегишли маълумотга ҳамда касбий тайёргарликка, юксак фазилатларга эга шахслар мактабда педагогик фаолият билан шуғулланишга ҳақли.

    Педагогик фаолият билан шуғулланиши суд ҳукмига асосан ман этилган шахсларнинг мактабда ушбу фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

     

    1. Мактаб ўқитувчиси лавозимига ўз йўналиши бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлган мутахассислар, зарурият туғилганда олий маълумотга эга бўлган мутахассис келгунига қадар малакали ўрта-махсус маълумотига эга бўлган мутахассислар мактаб директорининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва озод этилади.

     

    1. Мактаб ўқитувчисининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

    мактаб фаолиятининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул қилинишида қатнашиш;

    мактабнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатлари билан танишиш;

    ўзининг касбий шаъни қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва меҳнат таътилидан ўз вақтида фойдаланиш;

    иш берувчидан меҳнат интизомини таъминлаш ва иш ҳақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

    ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

    машғулотларнинг ўзига хос ижодий дастурларини ишлаб чиқиш;

    касб фаолияти учун шароитлар билан таъминланиш;

    ўқув машғулотининг шакли, услуби ва воситаларини мустақил танлаш.

     

    Мактаб ўқитувчиси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

    1. Мактаб ўқитувчисининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    мактабдан ташқари таълимга қуйилган давлат талаблари ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режалари ва дастурлари асосида таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш;

    педагог ахлоқ-одобига қатъий риоя қилиш, ўқув-тарбиявий ишларни юқори савияда олиб бориш, таълим мазмунини такомиллаштириш, ўқитиш воситаларини яратишда фаол қатнашиш;

    ўзининг малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш;

    ўқувчининг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, уларда меҳнатсеварлик, эзгулик, меҳр-шавқат каби фазилатларни шакллантириш, ўқувчиларни она Ватанга садоқат, давлат тилига, миллий ва умуминсоний, тарихий ва маданий қадриятларга, ота-онага ва ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат, атроф муҳитига эҳтиёткорлик билан бўлиш руҳида тарбиялаш;

    ўзининг назарий билим даражасини, педагогик маҳорати ва касб малакасини узлуксиз равишда ошириб бориш, ўз устида мунтазам ишлаш, ўқув-тарбиявий ва услубий ишларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

    болалар мусиқа ва санъат таълими сохасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, ўқув режалари ва дарс бераётган йўналиши бўйича ўқув дастурларини, ўқитишнинг илғор шакл ва услубларини, дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш услубларини, ўқув ва тарбия сифатини, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиш;

    ўқувчилардан кўрик-танловлар, олимпиадалар ва  фестивалларда иштирок этишга тайёрлаш, якка дарсларни олиб борувчи педагог ҳодимлар ҳар бир ўқувчига ярим йиллик шахсий ва ўқув йили бошида назарий фанлар бўйича тақвимий иш режаларини тузиш;

    ўқувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам ҳамкорлик қилиш, санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш;

    ўрта-махсус маълумотга эга бўлган ўқитувчиларнинг камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлиши учун олий даргоҳларда таҳсил олиши шарт.

     

    Мактаб ўқитувчиси зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    1. Мактаб концертмейстери лавозимига ўз йўналиши бўйича камида бакалавр дажарасидаги олий маълумотга эга бўлган мутахассислар, зарурият туғилганда олий маълумотга эга бўлган мутахассис келгунига қадар малакали ўрта-махсус маълумотига эга бўлган мутахассислар мактаб директорининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

     

    1. 67. Мактаб концертмейстерининг ҳуқуқлари қуйидагилардан иборат:

    мактаб фаолиятининг муҳим масалалари муҳокамасида ва қарорлар қабул  қилинишида қатнашиш;

    ўқув жараёнини такомиллаштириш ва таълим жараёнини методик таъминлаш бўйича таклифлар киритиш;

    мактабнинг меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари, лавозим йўриқномалари, жамоа шартномаси ва бошқа норматив ҳужжатлари билан танишиш;

    ўзининг касбий шаъни қадр-қимматини ҳимоя қилиш;

    меҳнат таътилидан ўз вақтида фойдаланиш;

    иш берувчидан меҳнат интизомини таъминлаш ва иш ҳақини ўз вақтида тўланишини талаб қилиш;

    касбий фаолияти учун тегишли шарт-шароитларни яратишини иш берувчидан талаб қилиш.

     

    Мактаб концертмейстери қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

     

    1. Мактаб концертмейстерининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    болалар мусиқа ва санъат таълими соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни билиш;

    мусиқа ва санъат намуналари асосида ўқувчиларнинг мусиқий ва бадиий савиясини ўстиришни таъминлаш;

    педагог ҳодимларга ўқув дастурлари асосида дарсларни тайёрлаш ва ўтказишда амалий ёрдам бериш;

    ўзининг малакасини ошириш, қайта тайёргарликдан ўтиш;

    болалар мусиқа ва санъат таълими соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, дарс бераётган йўналиши бўйича дастурий талабларни, ўқув ва тарбия сифатини, ўқувчиларнинг билимини баҳолаш мезонларини билиш;

    ўқитишнинг илғор шакл ва услублари асосида дарсларни ташкил этиш ва уни ўтказиш;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнатни муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига риоя қилиш.

    ўрта-махсус маълумотга эга бўлган концертмейстерларнинг камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга бўлиши учун олий даргоҳларда таҳсил олиши шарт.

     

    Мактаб концертмейстери зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    8-боб. Таълим муассасасига раҳбарлик қилиш.

     

    1. Мактабнинг раҳбариятига мактабнинг директори, директорининг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг хўжалик ишлар бўйича ўринбосари киради.

     

    1. Мактабнинг умумий фаолияти вазирлик томонидан мувофиқлаштирилади. Мактаб бошқарувининг юқори органи халқ таълими бошқарув органлари ҳисобланади.

     

    1. Мактабга бевосита раҳбарликни тегишли равишда халқ таълими бошқарув органлари томонидан вазирлик билан келишган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.

     

    Мактаб директори мусиқа ва санъат соҳаси бўйича камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эга, хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни биладиган, беш йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажига эга тажрибали мутахассислардан тайинланади.

     

    1. Болалар мусиқа ва санъат мактаби директори унинг ташкилий-ҳуқуқий, ўқув-тарбиявий, маъданий-маърифий ва молиявий-хўжалик фаолиятининг ташкил этилиши учун бевосита масъул ҳисобланади.

     

    1. Мактаб директорининг ҳуқуқлари қўйидагилардан иборат:

    мактаб фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, ўқув-тарбия жараёнлари ва таълим тизимини ривожлантириш ҳамда уни такомиллаштириш;

    мактабда таълим сифатини яхшилашнинг асосий йўналишларини белгилаш, давлат ва жамоат ташкилотларида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш;

             мактаб муассасасига унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;

    мактабнинг йиллик ўқув-тарбиявий режасини тасдиқлаш ва педагогик жамоа томонидан ушбу режанинг амалга оширилишини назорат қилиш;

    мусиқа ва санъат соҳасидаги янги педагогик ютуқларни ўқув жараёнига тадбиқ этишга, молия-ҳўжалик фаолиятига раҳбарлик қилиш;

    мактабнинг педагог ҳодимларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга ошириш, педагог ходимлар аттестациясини ташкил қилиш;

    болалар мусиқа ва санъат мактаби таълим олаётган ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиш;

    ўқувчиларни болалар ва санъат мактабига қабул қилиш, кейинги синфга ўтказиш ва таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлар беришни ташкил қилиш;

    ота-оналар билан ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни ташкил қилиш;

    ходимларга меҳнат қилиш ва малакасини ошириш учун шароитлар яратиш, мактаб ходимларининг вазифалари ва лавозим мажбуриятларини белгилаш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш ҳамда ўз ваколати доирасида интизомий жазо чораларини қўллаш;

    корхона, муассаса ва ташкилотлар билан ҳўжалик шартномалари тузишда мактаб номидан фаолият юритиш, унинг манфаатларини ҳимоя қилиш, ишончномалар бериш, турли йўналишлардаги давлат ва нодавлат жамғармалар билан ўзаро ҳамкорликда иш юритиш;

    мактаб директори қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

     

    1. Мактаб директорининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

    таълим соҳасидаги ва болалар ҳуқуқларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, мактаб фаолияти ҳамда уни ривожлантиришнинг иқтисодий асосларини, жамоани бошқариш ҳамда ўқув ва тарбия сифатини яхшилаш усулларини билиш;

    мактаб фаолиятини таҳлил қилиш, муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топиш;

    кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва уларнинг заҳирасини шакллантириш;

    педагоглар ва бошқа ҳодимларга ўз фаолиятини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар ҳамда улар ўртасида қулай психологик ва ижодий муҳит яратиш;

             ўқувчиларнинг интизоми, билим савияси ҳамда мактаб ва синфдан ташқари олиб бориладиган ишларнинг ташкил этилиши ҳамда мазмуни юзасидан назоратни амалга ошириш;

    ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш учун зарур ишларни ташкил қилиш;

    мактабнинг ҳаражатлар сметасига риоя этилишини назорат қилиш;

    меҳнат интизоми, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, меҳнат муҳофаза қилиш, ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишини таъминлаш;

    болаларга йил мобайнида маслаҳат дарслари ўтилишини ва уларни мактабга кириш имтиҳонларига тайёрлашни назорат қилиш;

    умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим муассасалари, клублар ўртасида ўзаро алоқалар ўрнатиш, ота-оналар ва жамоатчилик билан иш олиб боришни ташкил қилиш;

    педагог ҳамда маъмурий-ҳўжалик ходимлари билан меҳнат шартномасини тузиш ва бекор қилиш;

    санитария-гигиена талаблари, меҳнат муҳофаза қилиш, техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш.

     

    Мактаб директори зиммасига қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятлар ҳам юклатилиши мумкин.

     

    1. Давлатнинг мусиқа ва санъат йўналиши бўйича таълим сиёсатини амалга ошириш, мактабнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда таълим-тарбия жараёнини ривожлантириш, уни такомиллаштиришда педагог жамоанинг фаолият йўналишини белгилаш, таълимдаги ютуқларни ва илғор педагогик тажрибаларини амалиётга жорий этишда педагогик жамоани бирлаштириш, демократия, ошкоралик, ўзини ўзи бошқариш тамойиллари асосида мактаб бошқарувни амалга ошириш мақсадида педагогик кенгаш ташкил қилинади.

    Педагогик кенгаш мактабнинг юқори бошқарув органи ҳисобланади.

    Педагогик кенгаш таркибига мактабнинг директори ва педагог ходимлар киритилади.

     

    1. Мактабнинг директори педагогик кенгаш раиси ҳисобланади. Педагогик кенгаш котиби педагог ҳодимлар орасидан тайинланади.

    Педагогик  кенгаш раиси ўз вазифасини бажара олмайдиган (касал бўлган хизмат сафарига кетган ва ҳоказо) ҳолатларда унинг вазифалари директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосар томонидан амалга оширилади.

    1. Педагогик кенгаш таркиби мактаб директори, директорнинг ўқув-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ва педагог ходимлардан иборат бўлади. Мактабнинг ҳар бир педагог ходими ишга қабул қилинган пайтдан бошлаб педагогик кенгашининг аъзоси ҳисобланади.

     

    1. Педагогик кенгашда муҳокама қилинадиган масалаларнинг мазмунидан келиб чиқиб, йиғилишга тегишли халқ таълими бошқарув органлари, мактаб ота-оналар қўмитаси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи, маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ташкилотлар вакиллари таклиф қилиниши мумкин.

     

    1. Педагогик кенгашнинг фаолияти тегишли халқ таълими бошқарув органлари (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) томонидан назорат қилинади.

     

    1. Педагогик кенгаш фаолияти йиллик иш режа асосида ташкил этилади. Иш режа педагогик кенгаш йиғилишида кўриб чиқилиб, маъқулланганидан сўнг педагогик кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.

     

    1. Педагогик кенгаш йиғилишида мактабнинг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб масалалар муҳокама қилинади.

     

    1. Педагогик кенгаш йиғилиши ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Заруриятга кўра, навбатдан ташқари йиғилишлар ўтказилиши мумкин.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаси унинг котиби томонидан юритилади. Баённома педагогик кенгаш раиси ва котиби  томонидан имзоланади.

    Баённомаларнинг рақами, санаси ва йиғилишда кўрилган масалалар тўғрисидаги маълумотлар педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтарига ёзиб борилади. Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари рақамланади, ип ўтказиб тикилади ҳамда тегишли халқ таълими бошқарув органи (бўйсунувига кўра юқори турувчи ташкилот) болалар мусиқа ва санъат мактаблари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича бўлинма мудири томонидан  имзоланиб муҳрланади.

     

    1. Баённоманинг кириш қисмида педагогик кенгаш йиғилиши ўтказилган сана, баённома, тартиб рақами, иштирок этганлар ва уларнинг сони ёзилади.

     

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларни қайд этиш дафтарида кун тартибига киритилган масала муҳокамаси, педагогик кенгаш аъзолари томонидан киритилган таклиф ва мулоҳазалар ҳамда кун тартибидаги ҳар бир масала юзасидан қабул қилинган қарорлар қайд этиб борилади.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларни рақамлаш ҳар ўқув йили бошида (август ойида) янгидан бошланади.

     

    1. Педагогик кенгашнинг йиғилишлари, агар уларда барча кенгаш аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми, навбатдан ташқари йиғилишда эса учдан бир қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.

     

    1. Педагогик кенгаш қарорларини қабул қилиш очиқ овоз бериш орқали амалга оширилади.

    Педагогик кенгаш қарори унинг йиғилишида иштирок этган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда педагогик кенгаш раиси ҳал қилувчи овозга эга бўлади.

     

    1. Педагогик кенгаш йиғилишини ўтказиш вақти, жойи ва кун тартиби бир ҳафта олдин эълон қилинади.

     

    1. Педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинадиган масалалар бўйича материаллар доимий ёки вақтинча ташкил этилган гуруҳлар ёхуд тегишли педагог ходимлар томонидан тайёрланади.

     

    1. Мактабнинг педагогик кенгаши қуйидаги ҳуқуқларга эга:

    мактабнинг ўқув жараёнини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қарорлар қабул қилиш;

    ўқув йили якунида ўқувчиларни кейинги синфга кўчириш ёки синфда қолдириш масалаларини ҳал этиш;

    ўқув, маънавий-маърифий, илмий-методик ва тажриба-синов ишларида фаол иштирок этган педагог ходимларни моддий рағбатлантириш юзасидан мактаб ҳузуридаги махсус комиссиясига таклиф киритиш;

    педагог ходимлар орасидан мактаб ҳузуридаги махсус комиссиянинг камида икки нафар аъзосини тайинлаш;

    педагог ходимнинг малака тоифасини ошириш бўйича тавсия бериш;

    кўрик-танловлар, фестиваллар, устоз сабоқлари ҳамда бошқа мусиқа ва санъат тадбирларида ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг иштирок этишлари учун номзодларини тавсия этиш;

    мактабда ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

    мактабнинг истиқбол режасини белгилаш.

     

    Педагогик кенгаш қонун ҳужжатларига ҳамда ўз вазифаларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларига эга бўлиши мумкин.

     

    1. Мактабнинг педагогик кенгаши қуйидагиларга мажбур:

    мактабнинг иш режаси бажарилишини таъминлаш;

    педагог ходимлар ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини  ҳимоя қилиш;

    мактабнинг фаолиятига оид энг муҳим ва долзарб масалаларни муҳокама қилиш;

    ҳар чоракда мактаб методик кенгашининг фаолиятига доир ҳисоботини кўриб чиқиш;

    таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш бўйича берилган ҳар қандай таклифни қабул қилиш ва кўриб чиқиш;

    дарс машғулотлари ўқув режасини ўқувчилар томонидан ўзлаштиришга қулай бўлиши нуқтаи назаридан такомиллаштириш;

    таълим-тарбияга  оид  мунозарали масалаларни муҳокама қилиш ва якуний қарор қабул қилиш;

    замонавий ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этиш бўйича педагогик изланишларини ва ижодий ташаббускорликларини қўллаб-қувватлаш;

    ўқув жараёнини самарали ташкил қилишнинг турли шакл ва услубларини муҳокама қилиш ва амалиётга тадбиқ этиш;

    педагогик ходимларга мактабдан ташқари таълимга оид норматив-ҳуқуқий ва методик ҳужжатларнинг етказилиши ва тушунтириш ишларининг олиб борилишини назорат қилиш.

    педагогик кенгаш қонун ҳужжатларига ҳамда ўз вазифаларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

     

    1. Мактабда педагогик кенгаш фаолиятига оид қуйидаги ҳужжатлар бўлиши лозим:

    халқ таълим бошқарув органининг (буйсунувига кўра юқори турувчи ташкилотнинг) буйруғи билан тасдиқланган мактабнинг педагогик кенгаши тўғрисидаги устав;

    педагогик кенгашнинг тасдиқланган  иш режаси;

    педагогик кенгаш йиғилишини баённомаларни қайд этиш дафтари;

    педагогик кенгаш йиғилиши баённомалари;

    педагогик кенгаш йиғилишида муҳокама қилинган масалалар юзасидан таҳлилий материаллар.

     

    1. Педагогик кенгаш ҳужжатларининг сақланишига педагогик кенгаш раиси ва котиби жавобгар ҳисобланади.

    Педагогик кенгаш йиғилиши баённомаларини қайд этиш дафтари доимий, тайёрланган таҳлилий материаллар ва ҳужжатлар эса уч йил мобайнида сақланади ҳамда тегишли архивга топширилади.

     

    1. Педагогик кенгаш қарорларини бажариш мактабнинг ҳар бир ходими учун мажбурий бўлиб, қарорлар ижросининг умумий назорати педагогик кенгаш раиси томонидан амалга оширилади.

     

    1. Педагогик кенгаш аъзолари руйхатини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек педагогик кенгаш томонидан қабул қилинган бошқа қарорлар ва ҳисоботлар уч нусхада қабул қилинади. Унинг бир нусхаси педагогик кенгаш котибида, иккинчиси педагогик кенгаш раисида сақланади, учинчиси эса барчанинг танишиб чиқиш учун мактабнинг кўринарли, қулай бўлган жойга илиб қўйилади.

     

    1. Педагогик кенгашнинг раиси педагогик кенгаш қабул қилган қарорларнинг бажарилишини доимий равишда назорат қилиб боради.

     

    9-боб. Жамоат ташкилотлари

     

    1. Мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси жамоат бирлашмаси ҳисобланиб, унинг фаолияти қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилади.

     

    1. Мактабнинг касаба уюшмаси қўмитаси ўқув, илмий-методик, маънавий-маърифий ишларни яхшилаш, жамоада ижтимоий-психологик муҳитни соғломлаштириш, ходимлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг иш шароитларини яхшилаш, масъулиятларини шакллантириш ва меҳнат интизомини мустаҳкамлаш каби масалаларни ҳал этади.

     

    1. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан мактаб ўқувчиларининг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа таълим муассасалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан узвий алоқада фаолият кўрсатади.

     

    1. Мактабда қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқувчиларнинг жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатиши мумкин.

     

    10-боб. Мактабнинг мол-мулки ва маблағлари

     

    1. Мактаб фаолиятини молиялаштириш белгиланган тартибда тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган ҳаражатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

    Мактаб ўзига бириктирилган мол-мулкни ва ҳаражатлар сметаси бўйича ажратилган маблағларни  қонун ҳужжатларига мувофиқ тасарруф этади.

     

    1. Мактаб фаолиятини молиялаштириш қуйидаги манбалар ҳисобига амалга оширилади:

    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

    ота-оналар тўлови маблағлари;

    ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ва буюмларни сотишдан тушган маблағлар;

    асосий машғулотлардан ташқари пайтда бўш бинолар, иншоотлар, асбоб-ускуналарни ижарага беришдан тушган маблағлар;

    хўжалик фаолиятидан, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган шартнома асосида пулли хизмат кўрсатишдан олинган даромадлар;

    ўқувчилар ва педагог ходимлар томонидан ўқув-тарбия жараёнига таъсир этмаган ҳолда бадиий кечалар, концерт ва театр томошалари ташкил этишдан олинган маблағлар;

    жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ҳомийлик хайриялари, маҳаллий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;

    қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

     

    1. Қонун ҳужжатларида тақиқланмаган фаолиятдан олинган даромад ҳисобига сотиб олинган мол-мулк мактабнинг мол-мулкли таркибига киритилади.

    Мактабнинг мол-мулки ва пул маблағлари сарфланиши учун бевосита унинг директори жавобгар ҳисобланади.

     

    1. Мактаб томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий ва статистик ҳисобот юритилади.

     

    1. Мактаб ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда иш хақига устамалар қонун ҳужжатларга мувофиқ белгиланади.

    Мактаб штатидаги ходимлар сони унинг намунавий штатларга мувофиқ белгиланади.

     

    1. Мактабнинг моддий-техника таъминоти ва кадрлар билан таминланиши белгиланган нормативларга мувофиқ эҳтиёжлар асосида амалга оширилади.

     

    1. Мактаб тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда ўзининг модий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга оширади.

     

    11-боб. Пуллик хизматлар.

    1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги № 414-сонли қарорига асосан мактабда пуллик хизматларни амалга ошириш мумкин.

    Ёши катта болалар ва мактаб ёшидан ўтган ўсмирлар учун контракт синфлар ташкил килиниши мумкин;

    Вақтинчалик фойдаланилмаётган хоналарни, мусиқа асбобларини ижарага бериш мумкин;

    Юридик ва жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик ёрдами олиш мумкин;

    Корхона, ташкилот ва муассасаларда пуллик концерт дастурларини ўтказиш мумкин;

    Пуллик хизматлардан келиб тушган маблағ аввало кредиторлик қарзларни тўлашга, мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тадбирларига ва ходимлар меҳнатини рағбатлантиришга сарфланади.

     

    12-боб. Мактабни қайта ташкил этиш ва тугатиш

     

    1. Мактаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши ва тугатилиши мумкин.

     

    1. Мактабни қайта ташкил этиш ёки тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ ўқув йили якунида муассасаси томонидан амалга оширилади.

    Тугатилган болалар мусиқа санъат мактабининг муассасаси ўқувчиларни ота-оналарнинг розилиги билан бошқа мактабга ўтказиш масъулиятини олади.

     

    1. Мактаб тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда қонун ҳужжатларига ҳамда мактаб уставига мувофиқ фойдаланилади.

     

    13-боб. Якуний қоидалар.

     

    1. Мактаб қонунчиликда белгиланган тартибда мактабдан ташқари таълим бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиши мумкин.

    Уларнинг халқаро ҳамкорлиги шартномалар асосида хорижий ташкилотлар билан педагогик ахборот ва тажриба алмашиш, педагог ходимларнинг малака ошириши ҳамда стажировка ўтиши шаклида амалга оширилиши мумкин.

     

    1. Мактабда унинг иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотлар, жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар ташкил этилишига ва фаолият юритилишига йўл қўйилмайди.

     

    1. Мазкур уставда акс эттирилмаган масалалар юзасидан вужудга келган муаммоли вазиятлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

     

    1. Мактаб уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш учун тасдиқлаш таркибига мувофиқ амалга оширилади.

     

     

    Устав мактаб жамоасининг 2016 йил

    20 августда бўлиб ўтган ўқитувчилар кенгашида

    кўриб чиқилиб, қабул қилинган.

     

     

     

    23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори:                             Нарбаев Шукурджан Алимджанович

     

    шаблоны для dle 11.2
2018 Yil Saytdagi ma'lumotlardan to'liq yoki qisman foydalanilgan xollarda
maktab veb sayti manba sifatida ko'rsatilishi shart