Юртимиз санъат ва маданияти яна бир театр билан бойиди!

    05 апрель, 2018 209 fargonavb Fargona vb yangiliklari

         Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида “Марғилон драма театри”нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Маросимда  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири ўринбосари К.Акилова, вилоят ҳокими Ш.Ғаниев, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси, Ўзбекистон  халқ артисти Ё.Аҳмедов, Ўзбекистон халқ артистлари Ё.Саъдиев, Ё.Хотамова, Ш.Рахматуллаева, Ўзбекистон халқ шоири, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Э.Сиддиқова, вилоят “Нуроний” жамғармаси раиси Т.Холдоровлар, шунингдек, Марғилон шаҳар фаоллари иштирок этдилар. Иштирокчилар “Марғилон” ҳамда “Садо” доирачилар гуруҳининг карнай-сурнай ва доира садолари остида кутиб олинди.  

     

     

         Очилиш маросимида вилоят мусиқали драма театри “Навоий ва Бойқаро”, вилоят рус драма театри “Ревизор”, ҳамда Ўзбекистон давлат санъат маданият институтининг Фарғона минтақавий филиали талабалари томонидан “Ҳазон бўлган умр” спектаклларидан  парчалар намойиш этдилар. Вилоят қўғирчоқ театри жамоаси миллий қўғирчоқлар чиқишидан иборат саҳна кўриниши билан иштирок этди. Шунингдек, вилоят санъат усталари Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган артистлар Қ.Тожиев, Т.Ҳайдаров, ҳушовоз хонандалар Ш.Раҳмонов, О.Муҳаммадзоҳид, М.Муродова, Ш.Зокирова ҳамда Марғилон шаҳар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Р.Комилжоновалар ўз концерт дастурлари билан йиғилган иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашдилар.

     

     

     

     

     

         Театр замон талабларига асосан жиҳозланиб,  томоша зали 200 нафар томошабинга мўлжалланган.

     

     

     

     

         Марғилон шаҳар аҳолиси ва шаҳар фаоллари  театр очилишини катта мамнуният билан қабул қилган холда театр ижодий фаолияти билан яқин келажакда нафақат вилоят балки, республика миқёсида ўз ўрнига эга бўлишига умид билдирдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать