ЎҚУВЧИНИ ЎЙГА СОЛГАН ДРАМА

    05 апрель, 2018 320 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2018 йил 4 апрел куни Жиззах вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг 540 нафар ўқувчи ва ўқитувчиларига Сардор Хамроев асари асосида саҳналаштирилган “БАҲОДИР” драма спектакли намойиш этилди.

       Спектаклнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, унда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш мавзуси кучли драматик саҳналарда акс эттирилган. Асар қаҳрамони Баҳодир ҳарбий хизматдан сўнг имтиёзли равишда грант асосида олийгоҳга ўқишга қабул қилинади. Дўсти Асрорнинг қистови билан ётоқхонадан Рустам ака исмли бир нотаниш кимсанинг уйига кўчиб ўтишади. Шу ерда унинг ҳаётини мутлоқ ўзгартириб юборган воқеа содир бўлади. Асрорни Рустам ака таъсирида диний экстремистик оқимга қўшилиб қолганини сезгач, уни бу йўлдан қайтармоқчи бўлади. Аммо унинг барча уринишлари зоя кетади. Шундан сўнг Баҳодир Асрор билан чет элдаги террорчи жангарилар тўдасига бориб қўшилади...

       Театрнинг истеъдодли ёш режиссёри Шохрух Йўлдошев  ушбу саҳна асарида бугун дунёни ларзага солаётган диний экстримизм ва терроризм  мавзусига  Ватан тинчлигини асраш, уни ҳимоя қилиш шу юрт ҳар бир   фарзандининг муқаддас бурчи эканлиги ғояси нуқтаий назаридан ўзига хос тарзда ёндошади.

            

    • Мени бу драма қаттиқ ўйга солиб қўйди, – дейди лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Темур Ҳайдаров. Бу спектаклни барча ёшлар томоша қилиши керак экан, чунки ёшлар ишонувчан бўлишади. Ғараз ниятли кимсалар ёш-ёш йигитларни турли алдовлар билан ёмон йўлларга бошламоқдалар. Бундай жонли спектакллар ҳар бир ёшни ўйлашга, хулоса қилишга ундар экан.

       Маълумот ўрнида: вилоят ҳокимининг 2018 йил 29 январдаги 01-149-сонли ҳамда 7 февралдаги 01-211-сонли “Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни ҳар-хил ёд оқимларга кириб кетишининг олдини олиш мақсадида ташкил этиладиган театрлаштирилган томоша дастурларини намойиш этиш чора-тадбирлари режаси” ижросини таъминлаш юзасидан “БАҲОДИР” драма спектакли жорий йилнинг феврал-март ойлари давомида театрда ҳамда вилоятнинг барча туманларидаги мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда маданият саройларида намойиш этилди.

    Намойишларда 2 ярим мингга яқин ўқувчи-ёшлар жалб этилди.

        Жорий йилнинг 24 феврал куни Жиззах шаҳар ўқувчи-ёшлари учун ташкил этилган намойишга вилоят “Меҳрибонлик уйи”нинг     70 нафар тарбияланувчилари ҳам театр томонидан бепул томошага таклиф этилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать