ЎЗБЕКИСТОН ТЕАТР САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

    02 апрель, 2018 171 jizzax Jizzax hujjatlari

    ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

    ФАРМОНИ

     

    ЎЗБЕКИСТОН ТЕАТР САНЪАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА

     

    Ўзбекистонда асрлар оша яшаб келаётган томоша-санъати анъаналарини ўрганиш, бойитиш ва тарғиб қилиш, театр санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, моддий-техник негизини янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий-маърифий ислоҳотларда театр арбобларининг фаол иштирокини таъминлаш, миллий ва умумбашарий қадриятларни тараннум этувчи бадиий баркамол саҳна асарлари яратиш, махсус таълим тизимини замон талабларига мос ҳолда такомиллаштириш, юқори малакали кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлароқ қондириш мақсадида:

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    1. Миллий театр ва оммавий томоша санъатлари ютуқларини кенг тарғиб этиш мақсадида «Театр» ойлик адабий-бадиий, ахборот-реклама журнали нашр этилсин.
    2. Театр санъати маънавият ва маърифатни юксалтиришнинг қудратли воситаларидан бири эканлигини назарда тутиб, жойларда бу санъат ривожи билан боғлиқ ишларни изчил амалга ошириш масъулияти Маданият ишлари вазирлиги билан бир қаторда, тегишли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар биринчи раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар, шаҳар ва туман ҳокимларининг зиммасига юклансин.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Молия вазирлиги биргаликда Тошкент давлат санъат институтининг драма, мусиқали театр, қўғирчоқ театри, кино, телерадио, саҳна рассомлиги, санъат менежменти бўйича мутахассис кадрлар тайёрлаш доирасини кенгайтириш, ўқитиш услубини жаҳон андозалари даражасига кўтариш чора-тадбирларини кўрсинлар.

    Республика театр ташкилотларининг, айниқса, вилоятлардаги театр муассасаларининг малакали драматург ва режиссёрларга бўлган катта эҳтиёжини ҳисобга олиб, олий маълумотли, иқтидорли ёшлардан драматург ва режиссёрлар тайёрловчи икки йиллик олий курслар ташкил этилсин. Белгилаб қўйилсинки, ушбу курслар давлат буюртмаси ва шартнома асосида фаолият юритади.

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    Олдинги таҳрирга қаранг.

    (13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралаги ПФ-4956-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 8-сон, 105-модда)

    1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонда кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни қоплаш учун маблағ ажратсин.
    2. Ушбу Фармоннинг бажарилиши юзасидан Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишлиқарорқабул қилсин.

    Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ

    Тошкент ш.,

    1998 йил 26 март,

    ПФ-1980-сон

     

    (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 4-сон, 61-модда; Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 28-29-сон, 203-модда; 2017 й., 8-сон, 105-модда)

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать