Бухорода “Насриддин Афанди куни” ва “Шарқ таомлари” фестивали кенг нишонланди

    02 апрель, 2018 112 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Сўнги йилларда мамлакатимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда. Бунинг самараси ўлороқ биргина Бухоро вилоятига ташриф буюрувчи сайёҳлар салмоғи ўтган 2017 йилга нисбатан 40 фоизга ўсганини алоҳида эътироф этиш ўринли.

         Бу борада вилоятда жорий йилда ҳам сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса мамлакатимиз раҳбарининг 2017 йил 19 майдаги 2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги эзгу ишларда дастуруламал бўлмоқда.

     

     

         Мазкур қарор асосида Бухоронинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида йил давомида 10 та йирик тадбир ўтказиш режлаштирилган. Мана шундай тадбирлардан бири “Хўжа Насриддин” ва “Шарқ таомлари” фестевали жорий йилнинг 1 апрель куни Бухоро шаҳида ўзгача руҳда ўтди.

     

         Мазкур тадбир қадимий “Арк” қўрғонидан бошланди. Фестиваль қатнашчиларининг тантанали юриши “Арк” қўрғонидан “Лаби Ҳовуз” мажмуасигача давом этди. Шундан сўнг дор ўйинлари, масхарабозлик (Ошиқ дароз ва Маъшуқ танноз тимсолларида, фонусхаёл халқ томошалари услубида) томошалари, миллий ўйинлар намойиши, фольклор ансамблларининг жойлардаги чиқишлари, амалий ва бадиий санъат кўргазма-ярмаркаси, ҳажвий расмлар кўрик-танлови, Шарқ таомлари ва бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмалари, Насриддин Афанди тўғрисида ҳамда бошқа миллий ва ҳажвий филмлар намойиши, шунингдек халқимиз суйган таниқли ҳажвчи шоир-ёзувчилар, кулги усталари чиқишлари, улар иштирокида ҳажвий китоблар тақдимоти, давра суҳбатлари ва концерт дастурлари маҳаллий аҳоли вакиллари ва шаҳримизга ташриф буюрган меҳмонларга катта таассуротлар қолдирди.

     

     

     

         Мазкур тадбирда 9 та номинация бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, уларга ташкилотчиларнинг диплом ва эсталик совғалари топширилди.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать