namangan viloyatida bolalar san'at maktablari quvonchi

    31 март, 2018 60 namangan Namangan yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси  Маданият  вазирлигининг 2018 йил 7 мартдаги  “Халқаро танловда  иштирок  этиш  ҳақида”ги 01-11-10-1564-сонли  хати  ва вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил 9 мартдаги “Халқаро танловда иштирок этиш хақида”ги 10-сонли  буйруғи асосида 2018 йил 27-30 март кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Золотой Феникс” номли халқаро танловда  вилоят маданият бошқармаси тасарруфидаги  Мингбулоқ туман 2-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби дойра синфи ўқувчиси Д.Сотиволдиев, анъанавий хонандалик синфи ўқувчиси Ф.Тохиржоновлар,  Поп туман 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби қашқар рубоб синфи ўқувчиси Ш.Валижонов, фортепиано синфи ўқувчиси М.Орифжонова ва скрипка синфи ўқувчиси Р.Ашуровалар, Наманган шаҳар
    11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг рақс синфи ўқувчиси Д.Эгамбердиева, ҳамда Учқўрғон туман 12-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепиано синфи ўқувчиси М.Каримовалар иштирок этиб  қайтдилар.    

               Мазкур танловда Мингбулоқ туманидан Д.Сотиволдиев,  Ф.Тохиржоновлар,  Поп туманидан  Ш.Валижонов, М.Орифжонова ва  Р.Ашуровалар,  Наманган шаҳардан Д.Эгамбердиева ҳамда Учқўрғон туманидан М.Каримовалар 1-ўринни эгаллаб лауриятликни ва танлов кубогини қўлга киритдилар.          

             Жорий йилнинг 29-30 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг Республика танловида Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Ниҳол” эстрада чолғу ансамбли 3-ўринни эгаллаб, Маданият вазирлигининг 3-даражали дипломи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирландилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать