Жорий йилнинг 29 март куни Когон туман 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан Арк музейига саёхат уюштирилди

    31 март, 2018 74 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Жорий йилнинг 29 март куни Когон туман 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби томонидан Маданият бошқармасининг 2018 йил
    9 февралдаги 01-029-сонли чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида мактабнинг бир катор истеъдодли ва фаол ўқувчилари иштиркида Бухоро шахридаги Арк музейига саёхат уюштирилди. Саёҳат жараёнида ёш авлодни миллий-маданий меросларга хурмат, садоқат, асрлар давомида равнақ топиб келаётган мусиқа ва санъатимизни мана шу буюк тарихимиз асосида жаҳонга танитишда ўз ҳиссаларини қўша оладиган баркамол авлод бўлиб етишишлари тўғрисида тушунчалар бериб борилди.

         Ўқувчилар орасида БМСМнинг “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича сабоқ олаётган Муродова Фотима ҳамда Зухролар тарихий Арк музейининг нақадар мухташамлиги, кўрку-салобати, буюклигидан улкан таассурот олиб, энди ўқиш жараёнида бу саройнинг ҳар бир қисмини асл ҳолича тасвирлашни ва бу тасвирлар орқали мактаб, маҳалла орасида буюк тарихимизнинг шу қадар бебаҳолигини намоён этишни дилларига тугиб қайтдилар. 

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать