Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевичнинг Хоразм вилоятига ташрифи

    30 март, 2018 73 xorazm Xorazm Yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич Хоразм вилоятига ташрифи доирасида ўтказилган тадбирлар

      

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир
    чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори, ҳамда 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси бўйича Хоразм вилоятида фолъклор санъатини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Сайфуллаев Бахтиёр Сайфуллаевич 2018 йил 28-29 март кунлари Хоразм вилоятида бўлиб, вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

      

    Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Б.С.Сайфуллаев 28 март куни Хоразм вилояти Маданият бошқармасида вилоят Маданият бошқармасининг 2017 йил 4 ноябрдаги "Фольклор санъатини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 112-сонли буйруғига асосан
    2017-2018 йилларда вилоят фолъклор-этнографик жамоалари томонидан ўтказилаётган ҳисобот концертлари, жамоаларнинг ўзбек миллий санъати дурдонаси ҳисобланаётган фолъклор санъатини акс эттирган чиқишларини кузатиб, вилоятдаги барча ансамбллар, жумладан, Урганч шаҳар "Хоразм" фолъклор-этнографик халқ ансамбли, Қўшкўпир тумани "Юлдуз" ашула ва рақс халқ ансамбли, Хива шаҳар "Сайқал" фолъклор-этнографик халқ ансамбли ва бошқа фолъклор жамоаларининг чиқишлари тўғрисида ижобий фикрларини билдириб ўтди.

    Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазири Б.С.Сайфуллаев Боғот тумани 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабига ташриф буюриб, мактаб биноси ва у ердаги иш жараёни билан умумий танишди ва тумандаги "Аму соҳили" ашула ва рақс халқ ансамблининг фолъклор санъатига хос бўлган чиқишларини гувоҳи бўлди.

      

    Шунингдек, ташриф доирасида Хазорасп туманида жойлашган фолъклор театрида ўтказилган учрашув тумандаги фолъклор жамоалар иштирокида бўлиб ўтди. Унда учрашув иштирокчилари ўзларининг камчилик ва муаммолари билан бир қаторда бинода яратилган
    шарт-шароитлар, уларга давлатимиз томонидан яратилаётган кенг имкониятлар тўғрисида фикрларини билдириб, шу масалалар бўйича
    савол-жавоблар ва суҳбатлар ўтказилди.

      

    Мазкур ўтказилган учрашувлар вилоятда фолъклор санъатини янада ривожлантириш учун катта туртки бўла олди. Натижада вилоят ансамбллари бир-бирлари билан тажриба алмашиш билан бир қаторда ўз устиларида кўпроқ ишлаб, миллий санъатимизни мукаммал қилиб кейинги авлодларга етказиб бериш учун ўз зиммаларига катта масъулият олдилар.

           

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать