“Ёшлар келажак бунёдкори”

    28 март, 2018 205 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғурур ва ифтихор, бағрикенглик, бунёдкорлик, меҳир-оқибат ғоялари руҳида тарбиялаш, мумтоз, академик, эстрада ва бахшичилик йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиш учун кенг йўл очиб бериш мақсадида “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

       Жиззах санъат коллежида мазкур фестивалнинг саралаш босқичи ўтказилди. Фестивал икки йўналишда “Ёш қўшиқчилар” ва “Ёш чолғучилар ансамбли ва оркестр” жамоалари йўналишида жами 18 нафар иштирокчилар қатнашди.

    Ушбу фестивалда Эркин Савопов, Рашид Савопов, Нигина Валиева, Бахтиёр Муродов, Мариям Мирзаевалардан иборат ҳакамлар ҳайъати иштирокчиларнинг чиқишларини баҳолаб боришди.

      

       Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига кўра “Мумтоз қўшиқ” йўналишида Ғойибназаров Азамат, “Эстрада қўшиқ” йўналишида Исломов Жавохир, “Академик хонандалик” йўналишида Улуназарова Фарангиз, “Анъанавий чолғу ансамбли” йўналишида “Бобурхон” доирачилар ансамбли, “Халқ чолғу” йўналишида “Абстракт” ансамбли ғолибликни кўлга киритиб, шаҳар босқичида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать