“Боғдон гуллари” ансамбли Наврўз байрами тантаналарида

    27 март, 2018 368 jizzax Jizzax vb yangiliklari

      “Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳридаги  “Наврўз” боғи ва ЎзЭкспомарказида нишонланган байрам тантаналарида Фориш туман “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамбли ўзининг томоша дастурлари билан иштирок этди.

        Томоша дастурларида Фориш маданият ва аҳоли дам  олиш марказида фаолият олиб бораётган “Кичкинтой” халқ хаваскорлик қўғирчоқ театрининг чиқишлари ва “Боғдон гуллари” фольклор этнографик халқ ансамблининг наврўз байрамига бағишланган туман ҳудудига ҳос “Уруғ қадаш”, “Йил боши”, “Халқ ўйинлари” маросимлари ҳамда наврўзни, баҳорни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ҳорижлик ҳамда республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган меҳмонларга намойиш этилди.

        Ансамблнинг томоша дастурларида намойиш этилган маросимлар ҳақидаги маълумотлар ва акс этган лавҳалар Туркия давлатининг ТРТ, мамлакатимизнинг “O’zbekiston 24”, “Uzreport TV”, “Yoshlar”, “Toshkent” телеканаллари орқали намойиш этилди.

            

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать