Жиззах шаҳар "Истиқлол" болалар истироҳат боғи

    Ish kunlari:

    Душанба, Якшанба

    Ish telefoni:

    +99898-561-00-94

    Email:

    -

    Web sayt:

    -

    Manzil:

    Жиззах шаҳри, Ш.Рашидов кўчаси

    To'liq ma'lumot:

    Жиззах шаҳар "Истиқлол" болалар истироҳат боғи

     

     

       “Истиқлол” болалар  истироҳат боғи Жиззах вилоят ҳокимининг 2004 йил   13 августдаги 213-сонли қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, умумий майдони 21,52 га ни ташкил этади.

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрдаги “2011-2015 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 322-сонли қарори ижроси юзасидан Жиззах шаҳар “Истиқлол” болалар истироҳат боғи 2013 йил II-типда капитал реконструкция қилинди. 2013 йилда тадбиркорлар томонидан боғ фаолиятини яҳши йўлга қўйиш мақсадида 450 миллион сўмлик “Занжирли карусел”, “Болалар светофори”, “Космос”, “Ракета”, “Батут” каби замонавий аттракцион ва ўйин қурилмалари ўрнатилди.

        Шунингдек, 2017 йил мавсум очилишига тайёргарлик кўрилиб, боғга 100 туп арча, 350 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Боғдаги мавжуд дарахтларга шакл берилиб оқланди. 380 кв метр сув ҳавзаси, боғ ичидан оқиб ўтувчи ариқлар тозаланди. Боғ ҳудудидаги 15 дона ҳайкаллар, 250 метр зинапоя ва 550 метр бардёрларни бўяш ишлари амалга оширилди. Ҳомий “Роҳат плюс замин” МЧЖ томонидан 2014-2016 йиллар мобайнида боғга олиб келиб ўрнатилган “Нев  Евро” номли атракцион,  2 та автодром аттракциони, болалар “Занжирли карусе”ли, “Қувноқ айиқлар”, “Весёлий горка”, “Аждарли поезд”, “Поездча” кичик ўйин қурилмаси, “Энело”, “Салто”, “Болалар” қувноқ тепалиги кичик ўйин қурилма, “Машиналар чархпалаги”, “Карнавал” аттракционлари тўлиқ таъмирланди.

        Боғга 2017 йилда ҳам тадбиркор Мирзамов Хуршид томонидан жами 570 млн. сўмлик янги “Қароқчилар кемаси”, “Ракета” аттракционлари олиб келиб ўрнатилди.

         2017 йилда боғда жами 26 та атракционлар тўлиқ техник кўридан  ҳамда электро лабораториядан ўтқазилиб, Жиззах вилоят аҳолиси, меҳмонлари ва болажонларнинг мароқли дам олишлари учун хизмат қилиб келмоқда.

                  

     Ҳозирги кунда “Истиқлол” болалар истироҳат боғида қуйидаги эртак ва мултфилм қаҳрамонлари ҳайкаллари мавжуд.

    1. “Қирол шер”
    2. “Бемби”
    3. “Дўстим Бумба”
    4. “Юра даври жонзотлари” (Динозавр)
    5. “Багира”
    6. “Юра даври жонзотлари” (Бронтазавр)
    7. “Качал полвон ва унинг дўстлари”

          

       Боғ гавжум ва сокин ҳудудларга ажратилган бўлиб,  9,5 га ҳудудини гавжум ҳудуд, 12,2 га ҳудудини эса сокин ҳудуд ташкил этади. Боғда жами  10 нафар ходим фаолият кўрсатади.

       Шаҳар аҳолиси ва ёшларнинг мазмунли дам олишларини ташкил этиш мақсадида турли сайиллар, ёшлар ва мактаб ўқувчилари ўртасида ранг баранг маданий-маърифий тадбирлар, турли кўрик танловлар ўтказилди.

           

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать