ХОРАЗМДА НАВРЎЗ САЙЛИ ШОДИЁНАЛАРИ...

    23 март, 2018 310 xorazm Xorazm Yangiliklari

     

    Ўлкамизда баҳор. Она табиат уйғониш даврига юз тутган давр. Далаларни яшил майсалар чулғамоқда. Кўклам шабадаси кўнгилларга илиқлик бағишлайди. Жажжи болажонлар эса варрак учириш билан овора...

              Бугунги кунда, интиқиб кутилган фасллар келинчаки — Баҳор юртимиз бўйлаб кезяпти. Уни диёримизга кириб келганлигини англатувчи, янгиланиш, яшариш, қут-барака ва фаровонлик рамзи  бўлган айём — Наврўз байрами Хоразм воҳасида кенг нишонланмоқда. Вилоятнинг шаҳар ва туманларида, маҳалла ва қишлоқларида, хонадонлару оилаларда қутлуғ санага бағишланган шодиёналар давом этаётир.

     

             Бу йилги байрам шодиёналари хар йилгиданда жўшқинлик билан, азалий қадриятларга хамоҳанг тарзда беш кун давомида байрам сайли бўлиб ўтмоқда.

              ... Урганч шаҳридаги “Авесто” боғ-мажмуаси  ҳар қачонгидан ҳам тароват ва кўркамлик бахш этган. Боғ ҳудуди байрамона безатилган. Бир томонда миллий либос кийган қизчалар арғимчоқ учяпти, бошқа бир тарафда дорбозлар маҳоратини намойиш этмоқда. Самода варракларнинг парвози кўзга ташланади. Мажмуага ташриф буюраётган инсонларнинг юзида самимийлик ва байрам кайфияти уфуриб турибди. Таниш-билишлар, ошна-оғайни ва опа-сингиллар қучоқ очиб, бир-бирини байрам билан қутлашни канда қилишмаяпти. Муболаға эмас, бу бетакрор ва ҳузурли онларни кўриб, беихтиёр қалблар қувончга бурканади.

     

              Тадбирда сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими И.Собиров тантана қатнашчилари ва меҳмонларини халқимизнинг эъзозли ва суюкли айёми билан муборакбод этиб, Президентимиз раҳномалигида мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, уларнинг мазмун-моҳияти ва афзалликлари хусусида гапириб, ҳамюртларимиз Наврўз байрамини турли соҳалардаги улкан муваффақиятлари билан кутиб олишаётганини фахр билан таъкидлади.

     

             Боғ-мажмуа узра миллий чолғу асбобларининг шўх садоси янграб, қутлуғ байрамга бағишлаб тайёрланган маданий тадбир бўлиб ўтди. Унда Урганч шаҳар 1-сон болалар мусиқа ва санъат ҳамда 24-сон ихтисослаштирилган умумтаълим мактаблари ўқувчилари мусиқий дастур билан бошлаб беришди. Ўз навбатида Осиё ва жаҳон спорт майдонларида ғолиб ва совриндор бўлган хоразмлик спортчиларнинг чиқишлари баробарида ёш спортчилар кўргазмали машқлар бажаришди. Сўнгра,Хоразм воҳасининг таниқли санъаткору ҳофизлари, бахши-ю халфалари, Огаҳий номидаги вилоят драма театри жамоаси, фольклор-этнографик ансамбллари, шунингдек, эндигина санъат оламига кириб келаётган иқтидорли ёш мусиқачилар қаторида эл севган санъат усталари жозибадор куй ва қўшиқларни ижро этишди.

      

             Ўзбекистон халқ артистлари Ўзбекистон халқ ҳофизи Фарҳод Давлетов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Равшан Матёқубов сингари кўплаб хушовоз хонандалар, эл севган санъаткорлар мустақиллик, она Ватан, Наврўз, баҳор, ёр ва меҳр-муҳаббат ҳақида жўшиб куйладилар. Байрам иштирокчилари ушбу тароналардан илҳомланиб, тўйиб-тўйиб  рақсга тушишди. Театрлаштирилган саҳналар ҳам томошабинларда илиқ таассурот қолдирди.

     

              Дарҳақиқат, “Авесто” боғ-мажмуасида бўлиб ўтган Наврўз байрами тантаналари ўзининг бетакрорлиги, ўзгача завқи ва шафқи билан юртдошларимизга олам-олам қувонч улашди, кўнгилларига баҳорий кайфият бағишлади. Байрамингиз муборак бўлсин!

           

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать