Наврўз шодиёнаси

    17 март, 2018 196 jizzax Jizzax vb yangiliklari
       Юртимизга баҳор фасли кириб келди. Баҳор уйғониш ва яшариш фаслидир. Ўзбек халқининг  қадимий урф - одат ва байрамлари айнан шу фаслда ўтади. 

        Баҳор байрамлар марафони десак хато қилмаган бўламиз. Дастлаб, Хотин-қизларимизнинг байрамини нишонласак, шундан сўнг, Марказий Осиёликларнинг янги йил байрами Наврўзни кутиб оламиз.

        Шу кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида Наврўз айёми кенг нишонланмоқда.

       Зафаробод туманидаги Марказий ўйингоҳда “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусида  байрам сайллари юқори савияда ўтказилди.

    Тадбир ўтадиган жой байрамга мос қилиб безатилди ҳамда махсус саҳна ўрнатилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, “Тўғизкўз” фольклор жамоаси, “Чўлқувар” ашула ва рақс халқ ансамбли,  9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар бадиий жамоаси, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари Р.Сафаров, Б.Шакаров, Д.Хусанов, Ф.Эгамбердиев, Н.Силлиева, Ж.Норбеков, Д.Улуғмуродов, А.Тоғаева ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган сўз устаси Зокир Очилдиев, Учқун Тиллаев, хонанда Дилсўз иштирокида концерт дастури намойиш этилди.  

               

       Шунингдек, Зомин туман Марказий сайлгоҳи ҳамда “Сайқал” маданият ва истироҳат боғида байрам сайллари ташкил этилди.

    Байрамона қиёфада безатилган ҳудудларда махсус саҳаналар ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, туман спортчилари, “Зомин сайқали” фольклор этнографик халқ ансамбли, 4-сон ва 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар бадиий жамоалари, маҳаллий эстрада хонандалари Т.Мавлонов, Қ.Эгамбердиев, Д.Исоқов, Ш.Жабборов, М.Саримсоқова ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган эстрада хонандаси Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова, “Қахқаха” қизиқчилар гуруҳи иштирокида концерт дастури намойиш этилди. 

        Арнасой туманида “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусидаги  байрам сайллари болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида ташкил этилди.

    Байрамона қиёфада безатилган ўйингоҳга махсус саҳана ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Камалак” халқ ҳаваскорлик қўғирчоқ театри, “Олтин водий” фольклор жамоаси, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари М.Зоидов, М.Сояқулов, Р.Ўтаева ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган эстрада хонандалари Шароф Муқимов, Бахриддин Зухриддинов, Абдужалил Қўқонов иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Байрам сайлида 6 000 нафардан зиёд туман аҳолиси иштирок этди.

        Ғаллаорол туман Маржонбулоқ шаҳарчаси марказий ўйингоҳида ҳам “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусида байрам сайллари ўтказилди.

    Ўйингоҳда махсус концерт томоша саҳанаси ташкил этилиб, Навоий вилояти “Фарход” маданият саройи бадиий жамоаси, маҳаллий эстрада хонандалари Б.Рахматов, У.Қурбонова иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. 

         -Шароф Рашидов тумани “Жиззах отчопари”да “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусида байрам сайллари ўтказилди.

    Байрам тадбири ўтказилган ҳудуд байрамона қиёфада безатилди ҳамда махсус концерт томоша саҳанаси ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, Жиззах шаҳар маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Сангзор” эстрада халқ хаваскорлик жамоаси, 8-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар бадиий жамоаси, вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси “Наво” эстрада гуруҳи, Ш.Рашидов туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Зебомхон” фольклор, “Жиззах гулдастаси” ашула ва рақс халқ ансамбллари, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари Б.Орзиев, Х.Ахмедов, Н.Турсунова, вилоят санъаткорлари Д.Эркинов, Д.Ахмедов.  А.Худойшукуров ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандалари “Сурхон” гуруҳи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Самандар Хамрақулов, Анвар Ғаниев, Дилноза Исмиаминова, кино ва театр актёри Теша Мўминов иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. 

        -Янгиобод тумани “Наврўз” сайлгоҳида ҳам “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусида байрам сайллари ўтказилди.

    Байрам тадбири ўтказилган ҳудуд байрамона қиёфада безатилди ҳамда махсус концерт томоша саҳанаси ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, 19-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар жамоаси, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари  Д.Ғайбуллаев, Ж.Ғайбуллаев, И.Хасанбоев, С.Назаров, М.Икромова, М.Муминбоев ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандаси Дилдора Ниёзова иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. 

         Барча ҳудудларнинг Наврўз сайлларида миллий таомлар кўргазмаси, ҳунармандчилик кўргазмалари,   миллий халқ ўйинлари, бетакрор қадриятлар акс этган саҳна кўринишлари меҳмонлар, фаол ёшлар иштироки билан байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать