“Ҳуш келдинг Наврўз”

    16 март, 2018 221 jizzax Jizzax vb yangiliklari

         Зарбдор туманидаги Марказий ўйингоҳда “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” номли  байрам сайллари ташкил этилди.

        Марказий ўйингоҳ атрофлари байрамга мос қилиб безатилди ҳамда махсус саҳна ўрнатилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Ойпари” фольклор этнографик халқ ансамбли, 11-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар бадиий жамоаси, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари М.Сатторов, В.Эгамов, Қ.Сангиров, Т.Рустамов, М.Рустамова, С.Миразизова ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандаси Дилшод Рахмонов иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Байрам сайлида 5 000 нафардан зиёд туман аҳолиси иштирок этди.

            

       Ғаллаорол туман Марказий ўйингоҳида “Азиз ватандошлар, ҳар кунингиз наврўз бўлсин!” мавзусида  байрам сайллари юқори савияда ўтказилди.

        Байрамда туман аҳолиси, меҳмонлар ва ёшлар фаол иштирок этди.

    Байрамона қиёфада безатилган ҳудудда махсус концерт томоша саҳанаси ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Гаштак” фольклор этнографик халқ ансамбли, “Олтинбошоқ” ашула ва рақс халқ ансамбли, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари Б.Рахматов, М.Бегимқулова, Р.Нарзуллаев У.Қурбонова ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган таниқли эстрада хонандалари Бахриддин Зухриддинов, Гулиасал Абдуллаева, сўз устаси Сайфиддин Файзуллаев иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. Байрам сайлида 10 000 нафардан зиёд туман аҳолиси иштирок этди.

       Шунингдек, Дўстлик туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида “Хуш келдинг Наврўз!” номли  байрам сайллари ташкил этилди.

        Ўйингоҳ байрамона қиёфада безатилди ҳамда махсус саҳана ташкил этилиб, туман маданият бўлими бадиий жамоалари, туман коллеж талабаларидан иборат бадиий жамоалар, маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли, 3-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби болалар бадиий жамоаси, туман спортчилари, маҳаллий эстрада хонандалари А.Мамедов, С.Рахматов, Б.Вахобов, Ш.Ваққосов ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюрган эстрада хонандалари Рустам Ғоипов, Алижон Эшонқулов, Шахриёр Хамраев, ҳамда сўз устаси Зокир Очилдиевлар иштирокида концерт дастури намойиш этилди. Байрам сайлида 4 000 нафардан зиёд туман аҳолиси иштирок этди.

        Барча ҳудудларнинг Наврўз сайллари соат 10-00дан 17-00га қадар давом этиб, сайлгоҳларда миллий таомлар кўргазмаси, ҳунармандчилик кўргазмалари,   миллий халқ ўйинлари, бетакрор қадриятлар акс этган саҳна кўринишлари меҳмонлар, фаол ёшлар иштироки билан байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать