М.Ашрафий номидаги Бухоро санъат коллежининг Анъанавий хонандалик бўлими 2- босқич ўқувчиси, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти совриндори Гулчирой Бахшуллоева билан ижодий учрашув ташкил қилинди

    13 март, 2018 1 205 buxoro Buxoro vb yangiliklari

         Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан Зулфия номидаги Давлат мукофоти эндиликда таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан икки нафар талабгорга берилади. Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Юртбошимиз қарорига биноан вилоятимиздан икки нафар истеъдод соҳибаси ана шу юксак мукофотга сазовор бўлди.

         Булардан бири Бухоро санъат коллежи анъанавий хонандалик бўлими 2-босқич ўқувчиси Гулчирой Бахшуллоевадир.

         Гулчирой дастлабки мусиқий таълимни отаси – Ромитан туманидаги 12- болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик бўлими ўқитувчиси Бахтиёр Нуруллаевдан олди.

         Жорий йилнинг 13 март куни Бухоро санъат коллежининг катта залида мукофот совриндори Гулчирой Бахшуллоева билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

         Кечада Бухоро вилояти ҳоким ўринбосари, хортин-қизлар қўмитаси раиси Наврўзова Шакар Истамовна, Бухоро вилдоят маданият бошқармаси бошлиғи Генжаев Юулдош Ҳакимович, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бухоро вилоят кенгаши раиси Комилов Зариф Зокировичлар сўзга чиқиб, Гулчиройни мукофот билан табриклаб, эсдалик совғаларни топширдилар.

         Кеча давомида Устоз-шогирд анъанасини муносиб давом эттириб келаётган мақомдон устоз Толиб Темиров шогирди Гулчирой Бахшуллоева билан биргаликда бир неча мумтоз асарларни, Ф.Содиқов мусиқаси, Миртемир шеърига басталанган “Бир гўзал”, Ироқ мақомидан Нозикбиби Ҳўқандий ғазали билан куйланадиган “Соқиномаи Ироқи Бухоро” каби мумтоз ашулаларни тингловчилар эътиборига ҳавола қилишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать