“Хаётимиз гули, офтоби – аёл!” мавзусида тадбирлар

    10 март, 2018 726 jizzax Jizzax vb yangiliklari

      8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Фориш тумани Э.Камолов, Ўзбекистон, Боғдон маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда “Аҳмад ота” тантаналар мажмуасида  6-март куни “Хаётимиз гули, офтоби – аёл!” номли байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда маҳалла аёлларидан З.Эломонова, Л.Дадажонова, Х.Шобековалар сўзга чиқиб тадбирга ташриф буюрганларни байрам билан қизғин муборакбод этдилар. Тадбир давомида маҳаллаларда фаоллик кўрсатиб турли жамоат ишларида иштирок этиб келаётган аёллар ва намунали оилаларга тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.

         

      Байрам тадбирида маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳодимлари томонидан оналарни, аёлларни улуғловчи, меҳр-муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлардан тузилган концерт дастури намой иш этилди.

      Шунингдек, байрам муносабати билан 7-март куни Боғдон маданият ва аҳоли дам олиш маркази, Эгизбулоқ иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи, 15-умумтаълим мактаби ҳамда Эгизбулоқ маҳалласи билан ҳамкорликда тадбирлар бўлиб ўтди.

      Эгизбулоқ иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Баҳор нафаси” номли тадбир 15-умумтаълим мактабида “Баҳорий гулдаста” деб номланган бадиийкеча ташкил этилиб унда коллеж талабалари ва мактаб ўқувчилари томонидан аёллар, оналар ва опа-сингилларимизга бағишланган шеърлар, саҳна кўринишлари ва қўшиқлар куйланди.

          

      Тадбирларда Боғдон маданият ва аҳоли дам олиш маркаси ҳамда марказда ташкил этилган тўгарак жамоалари томонидан консерт дастурлари намойиш этилди.  

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать