Namangan viloyatida bolalar musiqa san'at maktablarining Respublika ko'rik-tanlovi xududiy saralash bosqichi o'tkazildi

    07 март, 2018 122 namangan Namangan yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-3022-сонли қарорининг 1-иловаси “Ўзбекистон маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017-2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури”нинг 31-банди ҳамда Маданият вазирлигининг жорий йил 2 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ижросини таъминлаштўғрисида”ги   294-сонли ҳамда
    2018 йил 20 февралдаги “Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари Республика кўрик-танлови худудий саралаш босқичларини ўтказиш тўғрисида”ги 113-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг Республика кўрик-танловининг худудий саралаш босқичи 2018 йил 5 март куни Наманган шаҳар
    1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ва вилоят маданият ва аҳоли дам олиш марказида ўтказилди.

     

     

    Кўрик-танловнинг худудий саралаш босқичида Андижон вилоятидан  12 та, Фарғона вилоятидан 14 та ва Наманган вилоятидан 14 та жами 40 та болалар мусиқа ва санъат мактабларидан  ансамбллар танловнинг 8 та йўналиши бўйича иштирок этдилар. Танлов болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари ўртасида кўтаринки руҳда ўтди. Ансамблларнинг ижролари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланган ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан эшитилиб, танлов жараёнида танловнинг худудий саралаш  босқичи ғолиблари аниқланди.

       Ҳакамлар ҳайъатининг қарорига мувофиқ Наманган вилоятидан ўзбек  халқ чолғулари йўналиши бўйича  Чуст туман 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 1-ўрин, Наманган туман 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби “Диплом”,  анъанавий ашулачилар ансамбли йўналиши бўйича Поп туман 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 2-ўрин,  рақс ансамбли йўналиши бўйича Учқўрғон туман 12-сонли  болалар мусиқа ва санъат мактаби 1-ўрин, Наманган шаҳар 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 2-ўрин, Мингбулоқ туман
    2-сонли болалар м усиқа ва санъат мактаби 3-ўрин, эстрада чолғу ансамбли йўналиши бўйича Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби
    1-ўрин, фольклор ансамбли йўналиши бўйича Косонсой туман 3-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 2-ўрин,  хор жамоалари бўйича Чуст туман 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 1-ўрин, Поп туман 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 2-ўрин, Янгиқўрғон туман 17-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби 3-ўрин, жами 4 та 1-ўрин 5 та 2-ўрин, 3 та 3-ўрин ва 3 та диплом билан тақдирландилар. Худудий саралаш босқичида ғолибликни  Наманган вилоятидан 4 та ансамбллар кўрик-танловнинг якуний Республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

    Фарғона вилоятидан 7 та Риштон туман 21-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг катта хор жамоаси, Фарғона шаҳар 4-болалар тмусиқа ва санъат мактаби  кичик хор жамоаси, Марғилон шаҳар 8-болалар мусиқа ва санъат мактаби анъанавий қўшиқчилар ансамбли, Фарғона шаҳар 4-болалар мусиқа ва санъат мактаби кичик рақс жамоаси, Марғилон шаҳар 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг фольклор жамоаси, Қувасой шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг эстрада вокал ансамбли, Марғилон шаҳар 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий созандалар ансамбллари 1-ўринни эгалладилар.

    Андижон вилоятидан Балиқчи туман 19-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг фольклор жамоаси, Андижон шаҳар 3-сонли болалар мусиқа ива санъат мактабининг кичик рақс жамоалари 1-ўринни эгалладилар.

     Кўрик-танловнинг худудий саралаш босқичи ғолиблари ва фаол иштирокчилари Маданият вазирлигининг лауриятлик “Диплом”лари ва Наманган вилоят хокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

                    Вилоятда танловни вилоят босқичи ўтганлиги ҳақида вилоят матбуоти  ва телевиденияси  орқали ёритилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать