Хамиша порлоқ юлдуз

    02 март, 2018 404 buxoro Buxoro vb yangiliklari

        Жорий йилнинг 1 март куни Когон туман 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ўзбек халқининг суюкли шоираси, эл ардогидаги ижодкор Зулфия таваллудининг 103 йиллигига бағишланган “Ҳамиша порлоқ юлдуз” шиори остида маданий тадбир ташкил қилинди. 

        Тадбирда мактабнинг барча йўналиш ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этдилар. Мактаб ўқувчилари томонидан шоиранинг энг сара шеърлари ўқилди, бахорни, гўзалликни, она Ватанни тараннум этувчи куй, қўшиқлар янгради. Айниқса, муассасанинг театр санъати йуналишида тахсил олаётган ўқувчилар томонидан намойиш этилган Зулфия ва Хамид Олимжон умр йўллари билан боғлик сахна кўринишлари мохирлик билан ижро этилиб, йиғилганларга манзур бўлди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать