Андижонда "Болалар мусиқа ва санъат ансамбллари республика кўрик-танлови"нинг вилоят босқичи ўтказилди

    01 март, 2018 805 andijon Andijon yangiliklari

     

        Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг Республика кўрик-танлови низомини тасдиқлаш тўғрисидаги 709-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 22-23 февраль кунларии Андижон вилояти Андижон шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

       Кўрик-танловда 8 та номинация бўйича ансамбл жамоалари иштирок этдилар.

    Хакамлар хайъати аъзоларининг якуний қарорига кўра:

       Халқ чолғулари ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни Андижон шаҳар 1-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Табассум” ансамбли;

       Анъанавий созандалар ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни Жалақудуқ тумани 13-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Сайқал” ансамбли;

       Анъанавий ашулачилар ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни
    Жалақудуқ тумани 13-сонли болалар мусиқа санъат мактаби “Тарона” ансамбли;

      Фольклор ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни Балиқчи тумани 19-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Бинашфа” ансамбли;

      Эстрада вокал ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни Андижон шахар 2-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Андижона” ҳамда Жалақудуқ тумани 18-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Қалдирғоч” ансамбллари;

      Эстрада чолғу ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни Андижон шахар 1-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Умид” (катта гуруҳ) ансамбли;

      Хор жамоалари йўналиши бўйича: 1-ўринни Марҳамат тумани 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби “Ёш юлдузчалар” (кичик) ҳамда Жалақудуқ тумани 18-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Бинафша” (катта) ансамбллари;

      Рақс гурухи йўналиши бўйича: 1-ўринни Андижон шаҳар 3-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Лола” (кичик), Избоскан тумани 6-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Пахтаой” (катта гуруҳ), Пахтаобод тумани 25-сонли болалар мусиқа санъат мактабининг “Гуллола” (катта гуруҳ) рақс гурухлари эгаллади.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

       Ғолиблар республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать