Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Прокуратураси билан ҳамкорликда “Коррупция жамият кушандаси” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди

    03 декабрь, 2017 599 qqr Qoraqalpog'iston yangiliklari

    Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазири П.Айтмуратов ва Нукус шаҳар прокурори  ўринбосари П.Бекмуратов ва бошқалар Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишда жиноятчиликка, хусусан, коррупцияга қарши курашиш долзарб аҳамиятга эга.

      
               Коррупция глобал муаммолардан бири бўлиб, у фуқароларнинг ижтимоий адолатга, давлат органларига нисбатан ишончини сусайтиради. Бу муаммога қарши курашиш борасида кўплаб халқаро ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Мамлакатимизда бу борада қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка карши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган. 

     

    Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфида 159 та маданият ва санъат муассасаларида 2531 нафар ходимлар меҳнат қилмоқда.
                Семинар-тренингда вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган ходимларининг коррупция ҳолатларига қарши курашиш масалаларида хабардорлигини ошириш, ижтимоий шериклик доирасида иштирокчилар томонидан қўшма иш режалари ишлаб чиқич ва ушбу мавзуни  маданият муассасаларида ва аҳоли орасида кенг тарғиб қилиш бўйича фикрлар алмашилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать