Когон туманида VI –“Ёш ижодкорлар” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

    27 февраль, 2018 322 buxoro Buxoro vb yangiliklari

       Жорий йилнинг 24 февраль кунлари Когон туман маданият бўлими томонидан анъанавий VI-“Ёш ижодкорлар” кўрик-танловининг маҳаллий босқичи тумандаги 6-сон Болалар мусика ва санъат мактабида ташкил қилиниб ўтказилди.

       Танловда ўқувчилар 5 та йўналиш (Оммавий рақс, Қўшиқчилик ижро, Хор, Қўғирчоқ театрлари, Фолклор йўналишлари) бўйича беллашишди.

       Танловда сахна  маданияти , кийиниш , вакт, матн,  ижро махоратларига қараб  хакамлар хайъати  10 баллик мезон асосида иштирокчиларни баҳолаб бордилар.

       Танловда жами 250 нафар ўқувчи ёшлар  иштирок этди.

       Танлов сўнгида  ғолиблар Когон туман маданият бўлими томонидан қимматбахо совғалар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать