Олотда сумалак сайли ташкил қилинди

    26 февраль, 2018 421 buxoro Buxoro vb yangiliklari

        Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарори ижроси юзасидан Жорий йилнинг 24 феврал куни Бухоро вилояти Олот туман маданият бўлими томонидан “Чандир” маданият марказида Номоддий маданий мероснинг бири бўлган сумалак таомини тайёрлаш бўйича экспедиция уюштрилди. Қиличова Дилфуза момо сумалак тайёрлаш жараёнида ўзларининг бор маҳоратларини кўрсатиб унинг тайёрланиш жараёни, келиб чиқиш тарихи, хусусиятлари, шифобахшлиги, уни тайёрлаш жараёнида қилинган барча эзгу ниятларнинг ижобат бўлиши ҳақида келажак авлодимиз ҳисобланмиш ёшларга сўзлаб берди.

        Сайлда туман фольклор жамоалари ўзларининг дастурлари билан тадбирни кўтаринки руҳда ўтишида кўмаклашишди.

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать