Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари республика кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    26 февраль, 2018 289 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 23 февраль куни болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамбллари республика кўрик-танловининг вилоят босқичи Бухоро шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ташкил қилиб ўтказилди.

    Кўрик-танлов 8 та (Халқ чолғулари ансамбли, Анъанавий созандалар ансамбли, Анъанавий ашулачилар ансамбли, Фольклор ансамбли, Эстрада вокал ансамбли, Эстрада чолғу ансамбли, Хор жамоалари, Рақс гуруҳи) йўналиш асосида ўтказилди.

    Қуйдаги йўналишларда ғолиблар эълон қилинди:

    • Халқ чолғулари ансамбли — 16-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби;
    • Анъанавий созандалар ансамбли — 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби;
    • Анъанавий ашулачилар ансамбли — 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби;
    • Эстрада вокал ансамбли — 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби;
    • Эстрада чолғу ансамбли — 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби;
    • Рақс гуруҳи — 1-, 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари.

    Ғолиблар бошқарманинг диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари билан тақдирландилар ҳамда танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать