Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг республика кўрик-танлови

    26 февраль, 2018 499 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2017 йил 3 октябрдаги Болалар мусиқа ва санъат мактаблари ансамблларининг Республика кўрик-танлови низомини тасдиқлаш тўғрисидаги 709-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 24 феврал куни Сирдарё вилояти Гулистон шахридаги 1-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

    Кўрик-танловда 8 та номинация бўйича, 43 та ансамбл жамоалари  иштирок этди.

    Хакамлар хайъати аъзолари натижаларига кўра:

    Хор жамоалари йўналиши бўйича: 1-ўринни Гулистон шахар 1-сонли Болалар мусиқа санъат мактабининг хор жамоаси.

    Халқ чолғулари ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни  Гулистон шахар 1-сонли Болалар мусиқа санъат мактабининг халқ чолғу ансамбли.

    Анъанавий ашулачилар ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни 1-сонли Гулистон шахар Болалар мусиқа санъат мактабининг анъанавий ашулачилар ансамбли.

    Эстрада вокал ансамбли йўналиши бўйича: 1-ўринни  Гулистон шахар 2-сонли Болалар мусиқа санъат мактабининг эстрада вокал ансамбли.

    Эстрада чолғу ансамбли йўналиши бўйича:1-ўринни Гулистон шахар 2-сонли Болалар мусиқа санъат мактабининг эстрада чолғу ансамбли.

    Рақс гурухи йўналиши бўйича: 1-ўринни Гулистон шахар 1-сонли Болалар мусиқа санъат мактабининг рақс гурухи.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать