Ўзбекистон Давлат Мусиқали Комедия (оперетта) ҳамда Ўзбекистон “Ёшлар” театрлари Сирдарё вилоятида.

    20 февраль, 2018 398 sirdaryo Sirdaryo vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 20 феврал куни  Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Давлат Мусиқали Комедия (оперетта) театри Гулистон давлат Университетига ташриф буюриб, талаба ёшларга режиссёр Гулрух Нажидова томонидан саҳналаштирилган “Бизнинг махалла” деб номланган мусиқали спектакл намойиш этилди. Спектаклни 500 нафар талаба-ёшлар қизиқиш билан томоша қилдилар.

    Худди шу куни Гулистон санъат коллежига ҳам Ўзбекистон Ёшлар театри ташриф буюриб, режиссёр Сулаймонова Гўзал томонидан саҳналаштирилган “Машуқа-ю  Маликага хадия” деб номланган мусиқали спектакл намойиш этилди.

    Спектакл қўйилишидан  асосий мақсад ўқувчи ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни хар томонлама етук инсон қилиб тарбиялаш, Ватанга, оилага мехр-мурувват кўрсатишдан иборат эди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать