ХОРАЗМ ФОЛЬКЛОР САНЪАТИ РИВОЖИ ЙЎЛИДА...

    16 февраль, 2018 470 xorazm Xorazm Yangiliklari

     

    Хоразм вилоят маданият бошқармасининг 2017 йил 4 ноябрдаги "Фольклор санъатини янада ривожлантириш тўғрисида"ги 112-сонли буйруғига асосан 2018 йил 16 февраль куни вилоят маданият бошқармаси тизимидаги Урганч тумани маданият бўлимига қарашли "Навбаҳор" ашула ва рақс халқ ансамблининг 2017 йил бўйича якуний ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

    Мазкур ўтказилган концертда ансамбллар томонидан Хоразм миллий мақомлари, фольклор, халфачилик, бахшичилик, рақс, созандачилик (доира, тор, рубоб, аккардион, скрипка, танбур, дутор, сурнай ва қайроқ йўллари бўйича) ҳамда анъанавий ижрочилик намойиш этилди.

    Шунингдек, концерт сўнгида вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Хамид Қазақович Сапаев, Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матёқубова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рахматжон Қурбоновлар сўзга чиқиб, ансамблнинг ютуқ ва камчиликлари ҳақида гапириб ўтдилар. Унда Урганч тумани маданият бўлимига қарашли "Навбаҳор" ашула ва рақс халқ ансамбли ушбу концерт дастуридаги чиқишларини Урганч санъат коллежи ўқувчилари учун ва Хоразм миллий телерадиокампанияси учун ҳам такроран ўтказиши ва ўз репертуарларини янгилаб бориши ҳақида таъкидланди.

        
      

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать