"Болаларга қувонч улашайлик" шиори остида акция ўтказилди.

    14 февраль, 2020 29 buxoro Buxoro vb yangiliklari

     

    Ўзбекистон Республикаси Қизил Ярим Ой Жамияти ҳамда Бухоро вилояти қўғирчоқ театри  томонидан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 ташаббуси доирасида "Болаларга қувонч улашайлик" шиори остида акция ўтказилди.    Имконияти чекланган инсонлар учун ташкил қилинган акция доирасидаги тадбирлар  2020 йил 12 февраль куни  соат 12:00да Республика онкология ва радиология илмий амалий тиббиёт марказининг Бухоро вилоят филиалида  даволанаётган болалар учун, соат 15:00 да Бухоро шаҳридаги 27-махсус мактаб интернатида, 13- февраль куни соат 10:00 да болалар уйида, 14:30 да Меҳрибонлик уйида ва шу куннинг ўзида Бухоро шаҳар  35- мактаб ёнидаги  маҳаллада бўлиб ўтди. Унда Қўғирчоқ театри актёрлари томонидан кўнгилочар томошалар намойиш этилиб, болажонларга олам-олам қувонч улашилди.  Эзгу ишлардаги ҳамкорлиги ҳамда Президентимизнинг 5 ташаббуси доирасида "Болаларга қувонч улашинг" акциясида фаол иштироги учун Театр жамоаси Ўзбекистон Қизил Ярим Ой Жамияти Бухоро вилоят ташкилоти томонидан ТАШАККУРНОМА билан тақдирланишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать