“Шоҳ ва шоир” мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил қилинди.

    14 февраль, 2020 33 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 14 феврал куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи илмий ходимлари ва Жиззах шаҳар 13-умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда  З.М.Бобур таваллудининг 537 йиллиги муносабати билан “Шоҳ ва шоир” мавзусида тадбир ва кўчма кўргазма ташкил қилинди.

     

     Тадбирни маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Бойбекова очиб берди. У ўз сўзида ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, буюк шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, истедодли саркарда, бобурийлар сулоласининг асосчиси, темурий шаҳзода З.М.Бобурнинг таваллудини нишонламоқдамиз. У турли фазилатлар билан безанган ва мақтовли хислатларга эга бўлган подшоҳ деб ўз сўзини якунлади.

     

     Шундан сўнг Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Д.Абдиевага ҳамда вилоят маънавият ва тарғибот маркази раҳбари С.Файзуллаевларга сўз берилди. Улар бугунги тадбир билан барчани табриклаб, Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо дилбар шахс эди. Уйғониш даврининг ажойиб султони, кучли, тадбиркор киши бўлиб, санъатни, адабиётни, гўзалликни севувчи инсонлардан бири деб ўз сўзларини якунлади.  

     Тадбир давомида музей тарих бўлим бошлиғи Ф.Махмудов сўзга чиқиб, З.М.Бобурни Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгандан сўнг ўз юртида ҳақиқий қадр топди. Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти И.А.Каримовнинг фармонига кўра, 1993 йилда Бобур таваллудининг 110 йиллиги тантанали нишонланди. З.М.Бобурга атаб ўз юртида унверситет, театр, кутубхоналар, миллий боғлар ташкил қилинди деб ўз сўзини якунлади ва табиат бўлими илмий ходими А.Игамова томонидан музей экспонатлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

     Сўнгра мактаб ўқувчилари томонидан З.М.Бобурнинг ғазалларидан мушоиралар, саҳна кўринишлари ва куй-қўшиқлари  ижро этилди.

     

     

     

     Тадбир мазмунли ва қизиқарли  руҳда ўтди.

    Тадбирда 500 та томошабин иштирок этди.

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать