“Шоирларнинг султони”

    15 февраль, 2018 572 navoiy Navoiy vb yangiliklari

    2018 йил 9-февраль куни  Навоий вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган Давлат таълим муассасаси ҳамда вилоят кўзи ожизлар кутубхонаси    ҳамкорлигида Буюк ўзбек шоири мутафаккир,  давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллигига бағишлаб, “Шоирларнинг султони“ мавзусида  Навоийхонлик кечаси бўлиб ўтди. Тадбирни Навоий вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган Давлат таълим  муассасасининг Директори Р. Ҳудойназарова Бобоқуловна кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда иштирокчи ўқувчилар  Ҳазрат  Мир Алишер Навоий бобомизнинг бизга қолдирган улуғ мероси ғазаллари, рубоийларидан  намуналар ёд олиб, бобомиз руҳини шод этди. Ўқувчилар томонидан сахналаштирилган “Фарход ва Ширин” достонидаги “ Фарҳод ва Ҳисрав” суҳбати  ҳамда 9-синф ўқувчиси Д. Ашурова томонидан Навоий бобомиз қаламига мансуб, қўшиқлар ижро этилди. Тадбирни Навоий вилоят кўриш имконияти чекланган болалар учун махсус ихтисослаштирилган давлат муассасаси ўқув ва тарбиявий ишлар буйича директор ўринбосари Қ. Нуруллаев якунлади .

    Тадбирда 67 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок этди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать