Андижонда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан танлов ўтказилди

    14 февраль, 2018 144 andijon Andijon yangiliklari / Andijon slider

       Андижон вилояти маданият бошқармасининг 2018 йил 12 февралдаги 9-сонли буйруғига асосан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 535 йиллиги муносабати билан вилоятдаги болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасида тасвирий ва амалий санъат йўналиши бўйича вилоят кўрик-танлови ўтказилди.

      Танлов якунига кўра ўқувчилар ўртасида “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ўғилой Тожибоева, 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Зиёдилло Салимов, 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Умида Турғунова, “Амалий санъат” йўналиши бўйича 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Акбарова, 12-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ойдиной Иминжонова, 5-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Хилола Тошпўлатовалар ғолиб деб топилди.

      Шунингдек, ўқитувчилар ўртасида “Тасвирий санъат” йўналиши бўйича 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Рустам Ўрозов, 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Машъал Юлдашев, 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Латифжон Сатматов, “Амалий санъат” йўналиши бўйича 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Матлуба Қамбарова, 13-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Муборакхон Ўрозова ҳамда Зилола Исроиловаларнинг ижодий ишлари юқори баҳоланиб, ғолиб деб эътироф этилди.

      Ғолибларга вилоят маданият бошқармасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать