Ватан ҳимоячилари куни тадбири

    13 январь, 2020 35 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       2020 йил 11 январ куни Дўстлик туманида туман ҳокимлиги, мудофаа бўлими, туман маданият маркази ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрам тантаналари бўлиб ўтди.

        Тадбирда ҳарбий оркестр ҳамда Миллий гвардиянинг пиёда ва отлик аскарлари ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоки туман Кенгаши фаоллари саф тортиб, Ўзбекистон байроғини кўтарган ҳолда тумандаги “Хотира майдон”даги “Она хайкал” пойига гулчамбарлар кўйилди.

    Шундан сўнг туман маданият марказида тадбирнинг бадиий қисми бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими У.Узоқов очиб бериб йиғилганларни байрам билан табриклаб, ўз ишларига фидокорона ёндошган харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига эсталик совғаларини топширди.

        Шунингдек Туман  Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи А.Араббоев ҳам сўзга чиқиб, ҳарбий хизматчиларга ўз табригини йўллади.

    Табрик сўзларидан сўнг туман маданият бўлими қошидаги “Дўстлик чамани” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Маржон” ҳалқ ансамбли ҳамда “Келажак лочинлари” НТМ жамоаси, харбий оркестр ва Жиззах авиатция аскарлари томондан бир-биридан кизикарли чикишлари, чиройли куй-қўшиқ ва рақсларни тадбир иштирокчиларига ҳавола этдилар.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать