“Навоий” драмаси

    10 февраль, 2018 363 jizzax Jizzax vb yangiliklari

         Жорий йилнинг 8 февраль куни Мирзачўл туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш маркази маънавият-маърифат хонасида туман маданият бўлими, 5-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан хамкорликда сўз мулкининг султони, буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 577 йиллиги кенг нишонланди. Жумладан мактаб ўқувчилари иштирокида Уйғуннинг “Навоий” драммаси спектакли сахналаштирилди.


        

        Тадбирда 5-сон умумий ўрта таълим мактаби директори А.Ўроқов сўзга чиқиб, Алишер Навоийнинг номи яхшилик билан дунёга машхур бўлган, ўзбек адабий тилига асос солган, А.Навоий нафақат ўзбек балки жахон адабиёти ва маданиятига ўз хиссасини қўшган, А.Навоийни эслаган, ғазалларини ёд олган хар қандай ёшу-қари ўзини бахтли хисобламоғи керак дея таъкидлаб ўтди.

        Тадбирнинг бадиий қисмида Мирзачўл туман маданият ва аҳоли дам олиш марказининг бадиий жамоаси ва мактаб ўқувчилари томонидан Алишер Навоий хаёти ва ижодига оид сахна кўринишлар, куй-қўшиқлар, айниқса, сержило рақслари ижро этилиб, йиғилганларни ўзларига мафтун этдилар.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать