Бухоро муҳандислик технологияси институти ташаббуси билан ва вилоят Кўзи ожизлар махсус кутубхонаси томонидан “Бешта муҳим ташаббус” доирасида “Китоб зимистон умр йўлларида инсонга нур бағишловчи сеҳрли чироқдир” номли тадбир.

    04 декабрь, 2019 26 buxoro Buxoro vb yangiliklari

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг  Бешта муҳим ташаббусининг 4-йўналишига асосан Бухоро Муҳандислик ва технологиялар институти ахборот-ресурс марказида китоб ҳафталиги ўтказилмоқда. Ҳафталикнинг 5-куни жорий йилнинг 3-декабрь Халқаро ногиронлар кунига бағишланди.  Ушбу ҳафталикда Бухоро Муҳандислик ва технологиялар  институти, Бухоро вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонаси ҳамда 24-сон кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган  мактаб интернати ходимлари ҳамкорликда “Китоб зимистон умр йўлларида инсонга нур бағишловчи сеҳрли чироқдир” номли тадбирни ўтказдилар. Кечани АРМ раҳбари М. Махмудова кириш сўзи билан очиб берди. Сўнг  Бухоро вилояти кўзи ожизлар махсус кутубхонасининг кутубхона  ишлари бўйича директор ўринбосари М. Мухитдинова сўзга чиқиб, кутубхона фаолияти, кутубхонада ўтказиладиган тадбирлар ҳамда кўрик-танловлар ва Бешта муҳим  ташаббус  асосида ташкил этилган  тўгаракларнинг олиб бораётган ишлари  тўғрисида  гапириб ўтди. 24-сон кўриш бўйича имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган  мактаб интернатининг бир гуруҳ ўқувчилари ўзларининг тайёрлаб келган шеър ва қўшиқлари билан тадбирда фаол иштирок этдиб, АРМ раҳбари томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать