Бухоро вилояти Шофиркон тумани Маданият марказида ташкил эилган “Халқ” театри, “Вардонзе” фольклор этнографик халқ жамоаларининг ҳисобот концерт дастурларини Ромитан туманида намойиш этишди.

    04 декабрь, 2019 36 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сонли “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясининг тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича илгари сурилга Бешта муҳим ташаббусниниг ижросини таъминлаш мақсадида шунингдек, Бухоро вилояти Маданият бошқармасининг “Халқ” унвонига эга бўлган жамоалар ҳисобот концертларини қўшни туманларга намойиш этиш тўғрисидаги чора-тадбирлар режасига асосан жорий йилнинг 4 декабрь куни Шофиркон тумани Халқ” театри, “Вардонзе” фольклор этнографик халқ жамоалари ҳисобот концерт дастурларини Ромитан тумани марказидаги 1-сон умум таълим ўрта мактабида ташкил этиб ўтказдилар. Жамоалар ҳаваскорлари томонидан ижро этилган ҳазил фольклор дастурлари, Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ҳамда театр жамоаси томонидан ижро этилган Э. Усмон қаламига мансуб “Мармартош” драммаси томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинди. Бу дастурлар ёшлар маънавиятини юксалтириши ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига хизмат қилиши ҳақида Мактаб маъмурияти томонидан айтиб ўтилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать