“Ҳамид Олимжон – ХХ аср адабиётининг йирик вакили” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

    04 декабрь, 2019 33 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 4 декабрь куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали ходимлари ҳамда Жиззах шаҳар №22-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари билан ҳамкорликда    “Ҳамид Олимжон –   ХХ аср адабиётининг йирик вакили” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

     

     

     Давра суҳбатини Ҳамид Олимжон ва Зулфия филиали бошлиғи Юлдуз Бегалиева очиб берди. У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил 27 апрелда Жиззах Вилоятига ташрифи чоғида адабиётимизнинг улкан намоёндалари Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг адабий меросини кенг тарғиб қилиш, шеърларига жо бўлган эзгу тушунчалар моҳиятини ёш авлодга етказиш лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди. Шу мақсадда ижодкорлар ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ Ҳамид Олимжон ва Зулфия хиёбони барпо этиш, унинг марказида иккала ижодкор ҳайкалини ўрнатиш, “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” мактабини ташкил этиш таклифларини илгари сурган. Ана шу эзгу истак бугун рўёбга чиқди. Атоқли ва истеъдодли адибларимиз Ҳамид Олимжон ва Зулфиянинг хотирасини абадийлаштириш юзасидан олиб бориладиган чора тадбирларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг бу икки улкан ижодкорни ибратли ҳаёти, бир-бирига бўлган севги ва садоқати бугунги кунда келажак авлод учун ибрат манбаи бўлиши мақсадида Жиззах шаҳридаги “Ҳўжа Нуриддин” мадрасаси қайта реконструкция қилиниб, “Ҳамид Олимжон ва Зулфия” музейи жойлаштирилди ва 2017 йил 3 ноябр куни ўз фаолиятини бошлади.Ўзбек халқининг атоқли шоири Ҳамид Олимжон ҳамда шеъриятимиз маликаси Зулфия Исроилованинг ижоди, ўзбек адабиётини ва маданиятини юксалтиришга катта ҳисса қўшди. Уларнинг асарлари нафақат Ўзбекистонда, балки қардош ҳамдўстлик давлатларида ҳам китобхонлар томонидан севиб ўқиб келинмоқда ва хорижий тилларда нашр қилинган, деб сўзини якунлади.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать