Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллигига тадбир

    02 декабрь, 2019 28 jizzax Jizzax vb yangiliklari

           Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Жиззах шаҳар маданият бўлими томонидан Жиззах шаҳар маданият марказида атоқли ижодкор ва жамоат арбоби Ҳамид Олимжон таваллудининг 110 йиллиги ҳамда Ўзбекистон халқ шоири Александр Файнберг таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ижодий учрашув ҳамда мусиқий кеча ташкил этилди.
            Кечада Жиззах вилоят ёзувчилар уюшмаси ижод фонди раҳбари Фурқат Ражабов, уюшма бош мутахассиси Салим Комилов, Жиззах шаҳар ҳокими ўринбосари Суюн Силлиев, Жиззах вилоят мусиқали драма театри актрисаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Олия Эштухторовалар иштирок этишди.

     

     

     

     

          Мазкур учрашув доирасида ёшларни театр соҳасига қизиқтириш мақсадида "Мен театршуносман" акцияси ҳам ўтказилди. Тадбирлар давомида ёш ижодкорлар томонидан шеърлар, куй-қўшиқ ва рақслар ҳамда Жиззахлик маданият маркази қошида ташкил этилган "Қувонч" болалар тўгараги аъзоси Ҳусния Атҳамова томонидан қисқача саҳна кўриниш намойиш этилди. Тадбир сўнгида фаол иштирокчилар муносиб тақдирланишди.

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать