Мирзачўл туманида "Ёшлик завқи" танлови

    26 ноябрь, 2019 35 jizzax Jizzax vb yangiliklari

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори ҳамда вилоят маданият бошқармасининг 2019 йил 29 октябрдаги 191-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 26 ноябрь куни Мирзачўл туман Ўзбек-қозоқ маданият марказининг томошалар залида “Ёшлик завқи” миллий рақслар кўрик-танловининг Мирзачўл туман босқичи бўлиб ўтди.

     

     

     

     

     Танлов якунига кўра Ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолиблар номинациялар бўйича ғолиблар тақдирландилар:

    1.“Энг яхши миллий рақс” Ўзбек-қозоқ маданият маркази қошидаги “Парвоз” ўсмирлар рақс жамоасига,

    2.“Энг ёш жамоа” туман маданият маркази қошидаги “Миллий рақс” тўгараги қатнашчиларига,

    3.“Энг ёш иштирокчи” Ўзбек-қозоқ маданият маркази қошидаги “Миллий рақс” тўгараги қатнашчиси Расулова Севинчга

    4.“Артистик маҳорат учун” Ўзбек-қозоқ маданият маркази қошидаги “Миллий рақс” тўгараги қатнашчиси Холбоева Нилуфарга

    5.“Мухлислар олқиши учун” Ўзбек-қозоқ маданият маркази қошидаги “Миллий рақс” тўгараги қатнашчиси Тошниёзова Шахлоларга берилди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать