Бувайда туманида "Мақом" кечаси ўтказилди

    07 февраль, 2018 660 fargonavb Fargona vb yangiliklari

    Фарғона вилояти Бувайда туман Марказий маданият ва ахоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш тўғрисидаги” қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошидаги Расулқори Мамадалиев номидаги “Мақомчилар” халқ ансамбилининг “Мақом” кечаси бўлиб ўтди. Кечани туман ҳокими ўринбосари Х.Исақулов очиб берди.

    Бувайда тумани ўзининг бой тарихи, маданияти ва маънавий анъаналарига эга. Туманда ўзбек аскиячилигининг даҳоси Деҳқон юзбоши, миллий қўшиқчилик санъатининг бетакрор ижрочиси Расулқори Мамадалиев, ўзбек қизиқчилик санъатининг йирик намоёндаси Муҳиддин Дарвишев ҳамда уларнинг издошлари Камолиддин Хамроқулов, Мамадали қори Отабоев, Абдулатиф Холдоров, Носиржон Абдуллаев, шоир Қодир Деҳқонов, Аъзам Ўктам ва бошқа-бошқалар билан юртдошларимиз хақли равишда фахрланадалилар.

    Ҳозирги кунда туманда уларнинг ўнлаб-юзлаб издошлари, шогирдлари бадиий хаваскорлик ва миллий маданиятимизни ривожлантиришга ўз хиссалари қўшмоқдалар. Шунингдек, республика миқёсида танилиб, Ўзбекистон Республикасида ҳизмат кўрсатган артистлар ака-ука Муҳсин ва Яҳёбек Мўминовлар, «Шуҳрат» медали совриндори Икромжон Абдуллаевлар туманда ижод қилиб келмоқдалар

    Марказий маданият ва ахоли дам  олиш маркази қошидаги   Расулқори Мамадалиев номидаги “Мақомчилар” халқ ансамблида фаолият олиб бораётган Н.Рўзалиев, И.Юсупов, Ш.Исақовлар мақом сирлаврини ёшларга ўргатиб келмоқда. Ансамбл   нафақат туман миқиёсида балки,  вилоят ҳамда республика миқиёсидаги кўрик-танловларида қатнашиб, эришаётган ютуқлари ҳам қувонарлидир.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать