1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томонидан Урганч санъат коллежида ўтказилган концерт

    06 февраль, 2018 219 xorazm Xorazm Yangiliklari

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори ҳамда 2017 йил 3 август куни Ўзбекистон ижодкор зиёлилари билан ўтказилган видеоселекторда белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан вилоят маданият бошқармаси тизимидаги барча ташкилот ва муассасаларда Хоразм санъатини ривожлантириш ва такомиллаштириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

     

    Жумладан, вилоятдаги барча болалар мусиқа ва санъат мактаблари ҳамда Урганч санъат коллежи ўқувчилари ўзларининг таълим олаётган йўналиши бўйича якуний ҳисобот концерт дастурларини намойиш этишмоқда.

    2018 йил 5 февралда Урганч шаҳрида жойлашган санъат коллежи биносида 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқувчилари томонидан турли куй-қўшиқларга бой, болаларга маънавий озуқа бера оладиган санъат асарлари намойиш этилди ва тасвирий санъат ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан чизилган суратлар кўргазмаси ташкил этилди.

     

     Концерт дастурида мактаб ўқувчилари устозлари томонидан ўзлаштирилган билим ва кўникмалари билан биргаликда ўзларининг истеъдод ва махоратларини тўла намоён эта олдилар. Шунингдек, концертда болалар хўр жамоаси, болалар созандалар жамоаси, болалар оркестр жамоаси ва якка ёш ижрочилар томонидан тақдим этилган куй ва қўшиқлар, ташкил этилган расмлар кўргазмаси томошабинлар қалбида катта таассуротлар қолдирди.

           

    Ўтказилаётган ҳисобот концертлари давом этмоқда

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLARI
Yangibozor tumani

madaniyat bo'limi

Gurlan tumani

madaniyat bo'limi

Xonka tumani

madaniyat bo'limi

XORAZM VILOYAT

MADANIYAT BOSHQARMASI

Urganch tuman

madaniyat bo'limi

Bog'ot tuman

madaniyat bo'limi

Xozorosp tuman

madaniyat bo'limi

Yangiariq tuman

madaniyat bo'limi

Xiva tuman

madaniyat bo'limi

Qo'shko'pir tuman

madaniyat bo'limi

Shovot tuman

madaniyat bo'limi

все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать