"Ҳисобот концерт"

    09 ноябрь, 2019 34 jizzax Jizzax vb yangiliklari

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисда” 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарори билан истеъдодли ва истиқболли ёшларни маданият ва санъатга кенг жалб этиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва санъат соҳасида кенг қамровли ва яхлит тизимни ташкил қилувчи, уч босқичдан иборат “Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар, “Ифтихор” ёшлар ижодий жамоаларини ҳисобот концертларини ташкил этиш мақсадида Жиззах вилоят маданият бошқармасининг 2019 йил 29 октябрдаги 195-сонли буйруғига асосан Ғаллаорол туманда ташкил этилган уч босқичдан иборат “Бойчечак” болалар ашула ва рақс, “Парвоз” ўсмирлар ашула ва рақс ҳамда “Ифтихор” ёшлар рақс жамоаларининг Ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

     

     

     

         Мазкур концерт дастурида “Бойчечак” болалар ашула ва рақс жамоасиннинг репертуаридан ўрин олган “Ватан”, “Ўзбекистон жаннат” “Онажоним алласи” қўшиқлари ва “Уч патир” “Қизларжон” қўшиқларига рақс ҳамда жамоа иштирокчиси М.Абдухалиқова томонидан “Сонотина” куйи ижро этилди.

     

     

     

        “Парвоз” ўсмирлар ашула ва рақс жамоаси томонидан “Она диёрим” қўшиғи, “Мужгонларинг”, “Дўппи”, “Шўх қиз”, Танаввор” куй ва қўшиқларига рақс ижро этдилар. “Ифтихор” рақс жамоаси томонидан эса “Дуқи-дўқи” ва “Куйдирасан” куй ва қўшиқларига рақс ижро этдилар.

     

     

     

     

     

     

     

        

     

     

     

         Ҳисобот концерт дастурига вилоят Маданият бошқармасининг халқ иодиёти ва хаваскорлик санъатини ривожлантириш сектори мудири С.Мусаев, туман Адлия бўлими, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Ўзбекистон Халқ демоктарик партияси туман Кенгаши ва тумандаги умумтаъли мактабиўқитувчи ва ўқувчилари ва бошқалар таклиф этилди. Ҳисобот концерт якунида “Бойчечак” болалар, “Парвоз” ўсмирлар, “Ифтихор” ёшлар ижодий жамоаларига ва жамоа иштирокчиларига тадбир ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари топширилди.

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать