"Жаннатга йўл" спектаклининг премераси бўлиб ўтди

    03 февраль, 2018 253 jizzax Jizzax vb yangiliklari

       Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2854-сонли қарори асосида вилоят мусиқали драма театрида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди.

       Жумладан, театрнинг олди фасад қисми, томоша зали, театр саҳнаси, театр фоесининг 1 ва 2 қаватлари, театрнинг олд қисмидаги фавворалар таъмирланди, залнинг ўриндиқлари янгиланди. Бино атрофларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Иситиш ва совутиш, ичимлике суви, канализация тизимлари ҳамда саҳна ёриткичлари тўлиқ янгиланди.

    Театр биноси замон талабларига жавоб берадиган жихозлар билан таъминланиб фойдаланишга топширилди.  

       Бунинг натижаси ўлароқ театр бадиий жамоаси томонидан Илхом Норматов режиссёрлигида “Жаннатга йўл” спектакли саҳналаштирилди.

        2018 йилнинг 2-феврал куни соат 15-00да Жиззах вилоят мусиқали драма театрида мазкур спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди.

     

       Спектаклида  Шоир йигит вафотидан сўнг жаннат ва дўзах остонасида унинг савоб ва гунохлари сархисоб қилинади.

    Жаннатга кириши учун унга икки пайса савоб етмай қолади.

    Йигитнинг эътирози қабул қилиниб ота-онаси ва дўстларидан икки пайса савоб олиш учун имконият берилади.

    Етмай қолган савобни ўзгалардан олишни маъқул кўрмасада у сўнги бор ота-онаси ва дўсти билан дийдор кўришиш имкониятидан бехад қувонади.

       
        Аввал отаси сўнгра онаси билан дийдорлашади. Дўсти билан учрашганда унга ҳам икки пайса савоб етмай қолганини билгач унга ўз савобидан икки пайса бермоқчи бўлади. Дўстлар бир бирларидан савоб олишни хоҳламай тортишиб турганларида яратгандан садо келиб икки дўстнинг садоқати, меҳри ҳиммати боис уларга жаннат эшиклари очиб берилади.       

        Спектаклда “Cавоб ишни хар ким ва хар куни  қилиши керак” деган ғоя илгари сурилган.

         

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать