2019 йилнинг 7 ноябрь куни яна Термиз туман 10-сонли ўрта таълим мактабининг бир гуруҳ театр  ихлосмандлари устозлари билан биргаликда Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрига ташриф буюришди. Театр ижодкорлари болаларбоп, қизиқарли,  ўткир сюжетга бой ҳамда  ёш томошабинларни тўғри сўзлик ва яхшиликка ундовчи, миллатимизга хос бўлган миллий қадриятларни ўзида мужассам этган  ўзбек халқ  эртаклари асосидаги  И. Жумановнинг “Ур тўқмоқ!” спектаклини намойиш этишди. Спектакл томошабинларга манзур бўлди.

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2