Андижон санъат коллежи томонидан “Анъаналар этади давом” деб номланган мақом кечаси ўтказилди.

    01 февраль, 2018 567 andijon Andijon yangiliklari

        Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3391-сонли ҳамда шу ҳақда вилоят ҳокимининг 2017 йил 20 ноябрдаги 791-қ сонли қарорлари ижросини таъминлаш хамда ЮНЕСКО номоддий маданий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилган “Шашмақом” элементини халқ орасида тарғиб этиш мақсадида 2018 йил 1 февраль куни Андижон вилоят мусиқали драма театри томоша залида “Анъаналар этади давом” деб номланган мақом кечаси ўтказилди.

        Мақом кечасида устоз-шогирд анъаналарини давом эттириб келаётган Андижон санъат коллежининг анъанавий ижрочилик кафедраси ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан мумтоз куй ва қўшиқлар маромига етказиб ижро этилди. Айниқса, хонандалар гурухи томонидан ижро этилган Бузрук мақомидан “Талқинчаи мўғилчаи бузрук”, Бобур ғазали билан “Соқиномаи мустаҳзоди наво” ҳамда Рост мақомидан “Савти калон: қашқарчаси, соқийномаси, уфори”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Гулмира Абдулахатова ижросидаги Навоий ғазали билан “Ушшоқ”, Ёш мақом ижрочиларининг Республика танлови ғолиби хонанда Зулхумор Халилова ижросидаги Навоий ғазали билан “Эй сабо”, Республика мақомчилар танлови ғолиби Саидакмал Нўмонов ижросидаги Навоий ғазали билан “Сабо этсанг” ашулалари томошабинларнинг гулдурос олқишларига сазовор бўлди. Мақом кечасини 450 нафардан зиёд мухлислар мароқ билан томоша қилдилар. Кеча сўнгида томошабинлар томонидан концерт ижодкорлари, концертни ташкиллаштирган Андижон санъат коллежи директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Фурқатбек Қосимов, анъанавий ижрочилик кафедраси мудири Тохиржон Мақсудов ва бадиий раҳбар Бобуржон Йўлдошевларга миннатдорчилик билдирилди.


     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
HUDUDIY BO'LIMLAR
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать