Қарши куни

    27 октябрь, 2019 136 qashqadaryo Qashqadaryo voqealari

     

     

     Қарши шаҳрида муҳим сана нишонланди. 27 октябрь – Қарши шаҳар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
    Маълумки, вилоятимиз маркази бир неча минг йиллик тарихга эга. Рамзий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Қарши шаҳри 2713 ёшда.
    Ушбу санага бағишлаб ўтказилган тадбир ҳамшаҳарларимизни бефарқ қолдирмади. Халқ ижрочилиги вакиллари, эстрада хонандалари иштирокида намойиш этилган концерт дастури меҳмонларга хуш кайфият улашди.
    “Қаршим – фахрим” шиори остида ўтган иншолар ва расмлар танлови ҳам қизиқарли бўлди. Танловда фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчилар фахрий ёрлиқ ва совғалар билан тақдирланди.
    Қарши шаҳар куни 2006 йилдан буён алоҳида байрам сифатида нишонлаб келинмоқда.
    Қарши шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать