«Нуронийлар эл ардоғида» мавзусида музейга саёхат ташкил этилди

    09 октябрь, 2019 42 jizzax Jizzax vb yangiliklari

    2019 йил  9-октябр куни Жиззах вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи,  Зомин туман “Тарих” филиали  ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019йил 27-сентябрдаги 14/14/1273-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда Кексалар хафталиги  деб эълон қилиниши муносабати билан туманда «Нуронийлар эл ардоғида» мавзусида Тоғтерак ота МФЙ фахрий отахонлари билан учрашув ва музейга саёхат ташкил этилди.

    Саёхат давомида Зомин туман «Тарих» филиали бошлиғи А.Қорабоев хамда назоратчи О.Мусурмоновалар  музей кўргазмасидаги туманимиз тарихи ва маданиятини ёритувчи буюмлардан III-XVII-асргача тегишли бўлган асори атиқа ва ноёб экспонатлардан ва V-XII-асрларга тегишли бўлган кулоллар, мисгарлар хамда қандакорлик буюмларидан Зомин каштачилик мактабига мансуб бўлган палаклар, сўзанаю, кашталардан  ва аёллар томонидан кийилган миллий либослар, тақинчоқлар, тасвирий санъат бўлимига мансуб бўлган ижодий ишлар, археология бўлимига мансуб бир қанча сополан ясалган асори атиқалар хамда уй рўзғор буюмлари хақида кенг маънода тушунчалар беришди.

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать