Бухоро вилоятида Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш амалида тадбир.

    07 октябрь, 2019 381 buxoro Buxoro vb yangiliklari

    Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилояти “Шербудин” маросимлар мажмуасида вилоят Ҳокимлиги, вилоят Маданият бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Давлат Филармонияси Бухоро  вилоят бўлими  томонидан “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан концерт дастури  ташкил қилинди. Ушбу тадбирда шаҳримизнинг таниқли, хушовоз хонандалари, Бухоро мавжлари, Бухорча рақс ансамбли, Намунали мақом ансамбллари ўзларининг чиқишлари билан ташриф буюрган меҳмонларга кўтаринки кайфият улашишди.  Маданият ва санъат соҳасида узоқ йиллар фаолият кўрсатиб бугунги кунда нафақалик гаштини суриб юрган нуроний отахонлар  Маданият бошқармаси томонидан бир дастурхон атрофида йиғилди. Мазкур байрам тадбирида кекса нуронийлар бир-бирлари билан ўтган йилларни эслаб ўзларинг санъатлари билан йиғилганларга хуш кайфият улашишди. Тадбир давомида шаҳар Ҳокими  сўзга чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарорига мувофиқ 2019 йилдан бошлаб ҳар йилни октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланлиги, бундай давра учрашувлари устоз ва шогирдлар ўртасида меҳр оқибат туйғуларини янада мустаҳкамлаш ҳамда шогирдлар учун тажриба мактаби бўлиб хизмат қилиши тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг ташриф буюрган маданият ва санъат фахрийлари бирин-кетин сўзга чиқиб юртимиз тинчлигига шукроналар айтиб, дийдорлашув учрашувини ташкиллаштиришганларга миннатдорчилик билдиришди.    Тадбир сўнгида ташриф буюрган кекса нуронийлар вилоят Ҳокимлиги  томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать