Фориш туман “Бойчечак” болалар рақс жамоасининг ҳисобот концерти

    07 октябрь, 2019 24 jizzax Jizzax vb yangiliklari

                Фориш тумани Учқулоч маданият марказида 5 октябрь куни марказ қошида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 мартдги белгилаб берган бешта муҳим ташаббуси бўйича ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни маданият ва санъатга, айниқса рақс санъатига бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида Камолова Султонбека раҳбарлигида ташкил этилган “Бойчечак” болалар рақс жамоасининг ҳисобот концерти бўлиб ўтди.

     

     

     

             Ҳисобот консерт тадбирида болалар рақс жамоаси томонидан тўгаракнинг репертуаридан жой олган ўзбек халқ куйлари, болалар қўшиқлари ва  замонавий куй қўшиқларга саҳналаштирилган "Таъзимдамиз устозлар", “Торимнинг сири”, “Ҳакалака ўйнасамми”, “Eлим”, “Доира”, “Қизлар - қизлар”, “Лазги”, “Ажойиб юрт”, “Қиз бола”, “Олма пишганда”, “Дуқи -дуқи”, “Анҳор”, "Гул-гул" каби рақслар ижро этилди.

     

     

     

            Тадбирда маданият маркази тўгарак раҳбари Б.Исмоилов, тўгарак қатнашчиларининг ота-оналаридан М.Раббимова, З.Ўзбекова сўзга чиқиб ташкил этилган тўгарак ва консерт тадбири ҳақида ўз фикрларини билдириб, тўгарак фаолиятидан миннаддор эканликларини айтиб ўтдилар. Консерт томошасига ўқувчиларнинг ота оналари ва ўқувчи ёшлар жалб этилди.

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать