Тошкент вилояти Маданият бошқармаси қошидаги Мақом ансамбли хайрия концерти уюштирди

    07 октябрь, 2019 234 toshvil Toshkent vb yangiliklari

    4 октяабрь куни кечки пайт Тошкент вилояти Маданият бошқармаси қошидаги Мақом ансамблининг Нурафшонда жойлашган амфитеатрда ўқитувчи ва мураббийлар учун хайрия концерти бўлиб ўтди.

     

     

    Aввало айтиш керакки, концертда кўплаб ижро этилган куй-қўшиқларнинг барчаси жонлида бўлди. Жамоавий ва яккахон ижро етилган куй-қўшиқлар, қизиқчиларнинг қитиқлайдиган латифалари, сўз ўйинлари тадбирни юқори савияда ташкил этилганини билдирди.

     

     

    Мақом ансамблининг хонандаси (тадбир бошловчиси) Ғолиб Ҳожийев кириш сўзида келган ўқитувчи ва мураббийларни табриклаб, ўзининг ва жамоанинг илиқ тилакларини йўллаб, ўз чиқишларини бошлади.

     

    Концертнинг биринчи қисмида мақом қўшиқлари жамоавий ижро етилди. Суратда буни кўришингиз мумкин. Кейинги қисмлар албатта яккахон ижролар, қизиқчилар чиқиши билан давом етди.

     

    Aммо, ажабланарлиси шу бўлдики, айнан ўқитувчилар учун ташкил этилган ушбу концертда айнан бир гуруҳ ўқитувчиларнинг бирин-кетин чиқиб кетишлари кузатилди. Уларга эргашган ҳолда бир-нечта бошқа тингловчилар ҳам кетиб қолишди. У ўқитувчилар мақомни тушунмайдими ёки ёқтирмайдими? Буниси мавҳумлигича қолди.

     

     

    Бироқ, мақомни хуш кўрувчи, ўзбек миллий куй-қўшиқларини тингловчи ўқитувчилар ҳам талайгина екан. Улар кеч тушишига, ҳавонинг совишига қарамай, концерт тамом бўлгунича ҳар бир чиқишлар учун қарсаклар чалиб, қўшиқ сеҳридан чайқалиб тинглаб ўтиришди.

     

     

     

    Тадбир сўнгида тингловчилар мақом ансамблига ўз ташаккурларини айтишди.

     

    П.С: Ўқувчи, сиз нега кўплаб ўқитувчилар кетиб қолди деб ўйлайсиз?

     

    Саволларга жавобни ушбу телеграм каналидан кириб йўллашингиз мумкин: @MadaniyatliB

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать