O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI MADANIYAT VAZIRLIGI
NAMANGAN VILOYATI MADANIYAT BOSHQARMASI
Rasmiy web-sayt

    Namangan viloyatida "Ustoz va murabbiylar" kuniga bag'ishlangan tadbir

    01 октябрь, 2019 106 namangan Namangan yangiliklari

    Жорий йилнинг 1 октябрь куни Наманган вилояти Наманган шахрида жойлашган "Шодёна" тантаналар мажмуасида "Устозлар ва мураббийлар " кунига бағишлаб "Мудом улуғдир устоз деган ном" номли катта концерт дастури халқимизнинг меҳнаткаш ва фидоий узторлари учун ташкиллаштирилди.

     Тадбирда эл-юрт хизматидаги таниқли санъаткорлар таклиф этилди, айниқса эстрада хонандаси Бахриддин Зухриддинов, таниқли сўз усталари Ориф Султонов, Искандар Хамроқулов, "Парвоз" гуруҳининг чиқишлари байрам иштирокчиларига янада хуш кайфият улашди. Уларнинг бир-биридан чиройли Ватан, она юрт, тинчлик, меҳр-муҳаббат ва устоз-мураббийларни тараннум этувчи куй-қўшиқ ва рақслардан иборат концерт дастури йиғилган тадбир иштирокчиларига бирдек манзур бўлди хамда ўз навбатида уларга байрамона кайфият бағишлади. Тадбирга 500 нафардан ортиқ мехмонлар ташриф буюрди

     

     

     

     

     

    шаблоны для dle 11.2
все шаблоны для dle на сайте newtemplates.ru скачать